Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари пойтахтимиздаги “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар. Бу ерда ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини ривожлантириб, замонавий талқинда давом эттираётган маҳаллий брендлар намойиш этилган. Олий мартабали меҳмонлар миллий нақшлар, асрлик ҳунармандчилик анъаналари ва ўзбек халқининг маданий қадриятлари акс этган маҳаллий уста ва дизайнерларнинг маҳсулотлари билан танишдилар.
Маданий дастур доирасида Ўзбекистоннинг энг ёрқин урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. Инсон ҳаётидаги энг муҳим босқичлардан бири бўлган оила қуриш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.
Озарбайжонлик меҳмонларга келин сарпосини тайёрлаш ва сўзана тикиш билан боғлиқ удумлар, тўй маросимлари, келинни куйов хонадонига кузатиш, “келин салом”, “бешик тўйи”, шунингдек, анъанавий она алласи намойиш этилди.
Маданий дастур қардош Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг урф-одатлари ва қадриятларидаги муштарак жиҳатларни ҳам алоҳида намоён этди. Ҳар икки халқ ҳаётида оила, катталарга ҳурмат, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик ҳамда миллий асраб-авайлаш муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!