Россияликларнинг ўн нафари ичида саккиз нафари (79,1 фоиз) Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч билдиради. Сўров натижаларига кўра, 75,4 фоиз респондентлар давлат раҳбарининг фаолиятини маъқуллайди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
Шу билан бирга, фақат 16 фоиз россиялик Путинга ишонмаслигини билдирган, 14,6 фоиз эса унинг фаолиятини салбий баҳолаган.
Россия ҳукумати фаолиятини 47,9 фоиз сўровда иштирок этганлар маъқуллаган, 20 фоиз эса маъқулламаган. Шунингдек, Россия Бош вазири Михаил Мишустинга 60,1 фоиз респондент ишонч билдирган, 19,7 фоиз эса унга ишонмаслигини айтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!