The Times of Israel’нинг хабар беришича, Исроил Мудофаа армиясига (SAXAL) Ғазо секторидаги қуролли операцияни “минимал даражага” қисқартириш буюрилган.
“Тунда Исроил ҳарбий раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилгач, Бош штаб бошлиғи АҚШ президенти Доналд Трампнинг асирларни озод қилиш режаси амалга оширилишига тайёргарликни кучайтиришни буюрди”, – деб ёзди SAXAL ўз Телеграмъдаги саҳифасида.
Шу билан бирга, SAXAL операцион вазият инобатга олинган ҳолда барча қўшинлар юқори даражадаги жанговар шайликни ва ҳушёрликни сақлаши, ҳар қандай таҳдиддан тезда ҳимояланиш учун тайёр бўлишини билдирган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси ҳам АҚШ президентининг Ғазо сектори бўйича режасини биринчи босқичини дарҳол амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!