Жорий йилнинг 8 июль куни соат 19:00 ларда Кўкдала тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Э.П. томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб текширилганда фуқаро С.Б. қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспектор Э.П.нинг қорин соҳасига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан катта инспектор Э.П. Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани прокуратураси томонидан фуқаро Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Кўкдала тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!