20-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати +20…+28 даража, кечаси эса +2…+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузги ҳарорат +23…+28 даражагача кўтарилади. Кечаси эса +7…+12 даража бўлиши прогноз қилинган.
Республика бўйлаб шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, эртага мамлакатнинг асосий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!