7 йил даволанган Қизил китобдаги бўз эчкемар табиатга қўйиб юборилди
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида етти йил давомида реабилитация марказида парвариш қилиниб, даволанган Қизил китобга киритилган бўз эчкемар табиий яшаш муҳитига қайтарилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Самарқанд вилояти бош бошқармаси маълум қилди.
Мутахассислар маълумотига кўра, бўз эчкемар бир неча йил аввал Нуробод чўл ҳудудида ярадор ва ёш ҳолатда топилган. Шундан сўнг у реабилитация марказига олиб кетилиб, 7 йил давомида даволанган ва парвариш қилинган.
Ҳайвоннинг оёғи ва думи тўлиқ тикланиб, соғлиғи меъёрига келгани сабабли у Нуробод туманидаги Қарноб чўли ҳудудига қўйиб юборилди. Ушбу ҳудуд бўз эчкемарнинг табиий яшаши учун қулай бўлиб, унинг асосий озуқаси ҳисобланган кемирувчилар ҳам учрайди.
Бўз эчкемар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб судралиб юрувчилардан бири саналади. Мутахассислар қайд этишича, 1990 йиллар бошида уларнинг сони қарийб 45 минг бош бўлган бўлса, бугунги кунга келиб турнинг кўплаб яшаш ҳудудларида йўқолиб кетгани, қолган жойларда эса жуда кам сони сақланиб қолгани таъкидланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!