Ичимлик суви тарифларини белгилаш ваколати ҳукуматга ўтказилади
Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан бошлаб ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати ҳокимликлардан олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади.
Бу тартиб 24 июль куни қабул қилинган “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони билан белгиланди.
Фармонга кўра:
2026 йил 1-сентабрдан “Ўзсувтаъминот” АЖга топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмаси лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.
Соҳага халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг кредит ҳамда грант маблағлари кенгроқ жалб этилади.
2027 йилдан марказлашган ичимлик суви тармоғини қуриш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган ҳудудларда аҳолини сув билан таъминлаш махсус техникаларда сув етказиб бериш, сув шохобчаларини ташкил этиш каби муқобил усуллар орқали йўлга қўйилади.
Мазкур ўзгаришлар тариф сиёсатини ягона тартибда юритиш, ичимлик суви инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!