Бу ҳақда Жанубий Америка футбол конфедератсияси президенти Алежандро Домингес ўзининг Х саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Жаҳон чемпионатининг 100 йиллигини нишонлаш мақсадида турнирни 64 та терма жамоа иштирокида ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
2030-йилги мусобақа асосан Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади. Уругвай, Аргентина ва Парагвай эса юз йиллик юбилей муносабати билан очилиш ўйинларига мезбонлик қилади.
Шунингдек, ушбу олтита давлат саралаш босқичларида иштирок этмасдан, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олган ҳисобланади.
Агар турнир 64 жамоалик форматда ўтказилса, Осиё учун ажратилган квота ҳозирги 8 та ўриндан 10 тагача ошиши кутилмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг ҳам кейинги мундиалга чиқиш имкониятини янада оширади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!