Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова вафот этди
Таниқли раққоса, балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 23 июль куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Насриддин Асриддинов маълум қилди.
Насиба Мадраҳимова ўзбек миллий рақс санъатининг етук намояндаларидан бири бўлиб, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” халқ рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири сифатида 20 йилдан ортиқ фаолият юритган.
У шунингдек, 30 йилдан зиёд вақт давомида Ўзбек хореография мактабида педагог сифатида ишлаб, кўплаб шогирдларга миллий рақс санъати сирларини ўргатган.
Насиба Мадраҳимова 1981 йилда санъат соҳасидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у “Шуҳрат” ордени соҳиби эди.
Санъаткор турли йилларда хорижий давлатларда гастроль сафарларида иштирок этиб, ўзбек миллий рақс санъатини халқаро майдонда муносиб тарғиб қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!