$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланди

15:14 / 03.01.2024

Ўтган уч йилда Қорақалпоғистон Республикасида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 61,5 фоиздан 70,5 фоизга, канализация қамрови 5,4 фоиздан 5,6 фоизга етказилган. 

Шунингдек, келгуси беш йилда республикада марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70,5 фоиздан 89,7 фоизга, канализация қамрови эса 5,6 фоиздан 24,6 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 5,9 триллион сўм эвазига, 3,192 километр ичимлик суви ва 438,6 километр канализация тармоғи, шунингдек, 179 та сув иншооти қуриш ва реконструкция этилиши белгиланган.

Бундан ташқари иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан 2023 йил 26 декабрда Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра 2024 йилнинг 15 январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун –1 м3 - 2900 сўм;

б) бюджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3  - 1400 –сўм;

б) бюджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 2 800 сўм; (ҚҚСсиз)

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 2 800 сўм (ҚҚСсиз)

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!