Кеча Президентимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди. Тадбир давомида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам футболчиларга мурожаат йўллади.
“Йигитлар, сиз аллақачон улкан маррани забт этдингиз — халқимиз қалбида орзу ва ишонч уйғотдингиз. Энди эса ўзбек футболи нималарга қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб қўйинг. Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг”, деди у.
Таъкидланишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олиши мамлакат футболи тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!