Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ишлашига имкон берувчи техник ечим ишлаб чиқди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди.
Унинг айтишича, янги тизим мобил интернет ўчирилган ҳолатларда ҳам банк хизматлари узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган. Марказий банк ва Рақамли ривожланиш вазирлиги барча банкларни махсус “оқ рўйхат”га киритиш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда.
Ҳозирча “оқ рўйхат”га Россиянинг бешта банки — “VTB”, “Alfa-Bank”, “PSB”, “MTS Bank” ва “Gazprombank” киритилган. Мазкур рўйхатдаги хизматлар мобил интернет чекланган тақдирда ҳам ишлашда давом этади.
Набиуллинанинг таъкидлашича, барча банкларни бирданига тизимга улашнинг техник чекловлари мавжуд. Шу сабабли жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва дастлаб йирик ҳамда тизимли аҳамиятга эга банклар қамраб олинади.
Аввалроқ Москва аҳолиси интернетдаги узилишлар сабаб банкомат ва тўлов терминалларидаги носозликлардан шикоят қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!