Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар ушланди.
Маълум бўлишича, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармасининг 2-Шаҳрихон бўлими 3-гидроучасткаси бошлиғи чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги 30 сотих ер майдонини ижарага расмийлаштириб бериш эвазига 40,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
У олдиндан 20 минг доллар олаётган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тергов давомида ушбу ноқонуний ишга бошқарма бўлим бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланиб, у ҳам 3 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур ер майдонидан фойдаланиб келган гидроучастка ходими ҳам ер масаласини ҳал қилиб бериш учун 19 минг доллар талаб қилгани қайд этилди.
Яна бир ҳолатда эса Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори мактаб ҳудудидаги 1,1 гектар ер бўйича ҳужжатларни тасдиқлаб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилган. У олдиндан 10 минг доллар олаётган вақтида ушланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!