$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Расман! Ўзбекистонда янги ассоциация ташкил этилиб, унга раис ва бош котиб сайланди

18:25 / 22.02.2022

Жорий йил, 11 февралда «Skeyt Oʻzbekiston» ассоциацияси расман давлат рўйхатидан ўтди.

Қайд этиш мумкин, Ўзбекистонда скейтбординг ва роллер спорт турларини ривожлантириш мақсадида 2021 йил 9 ноябрь куни «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини таъсис этиш бўйича ташаббускор гуруҳнинг таъсис Конференцияси ўтказилган эди.

Соҳа мутахассислари, «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини ташкил этиш учун ташаббускорлар гуруҳи ҳамда МОҚ вакиллари иштирок этган конференцияда:

- «Skeyt Oʻzbekiston» ассоциацияси номи билан янги спорт ташкилотини тузиш;

- «Skeyt Oʻzbekiston» ассоциациясининг Уставини тасдиқлаш;

- «Skeyt Oʻzbekiston» ассоциациясининг раиси, ўринбосарлари ва бош котибни сайлаш.

Шундан сўнг, ассоциация раиси этиб бир овоздан Аҳмедов Азиз Ғайратович ҳамда бош котиб этиб Усмонов Камол Ҳошим ўғли сайланган.

Бугунги кунда замонавий Олимпия ўйинларининг 28 та спорт тури бўйича 42 та йўналиши Ўзбекистонда мавжуд.

Скейтбордингнинг ватани АҚШ ҳисобланиб, «American Sports Data» маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича 23 миллиондан ортиқ ёшлар скейтбординг ва роллер спорт турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.

Скейтбординг қатнашчиларининг сони бўйича дунёда энг машҳур спорт турлари орасида 6-ўринни эгаллайди. 2020 йилдан бошлаб у ёзги Олимпия ўйинлари дастурига расман киритилди.

Роллер спорти эса бир нечта спорт турининг умумий номи бўлиб, бунда спортчи роликли конькидан фойдаланади. Ўз навбатида, у Осиё ўйинлари дастурига киритилган, ушбу спорт турини ҳам ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича амалий чоралар бошлаб юборилган.

Айни пайтга келиб “World Skate» ассоциацияси таркибига 160 дан ортиқ давлат аъзо сифатида кирган ва ҳозир ҳам фаолият олиб бормоқда. Аҳамиятлиси, бугунги кунда Ўзбекистон ва “World Skate» ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 2021 йилда скейтбордингнинг икки йўналиши Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. Ушбу спорт тури 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ҳам жой олган.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида скейтбординг ва роллер спорти федерациялари фақат Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украинада очилган экан. Энди улар сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда замонавий Олимпия ўйинларининг 28 та спорт тури бўйича 42 та йўналиши Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, фақатгина иккита спорт тури, яъни Скейтбординг ва Сёрфинг республика рўйхатидан ўтмаган.


Спорт


														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026

														
														Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майк…
09:33 / 06.09.2026

														
														Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026

														
														"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштири…
18:08 / 01.08.2026

														
														“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

Месси португалиялик ҳакамга эътироз билдирди.
17:03 / 12.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!