“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йўл керак”, — деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, полимер битумдан тегишли технология асосида фойдаланиш йўлнинг хизмат муддатини 3–4 йилга узайтириш, унинг юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш ва такрорий таъмирлаш харажатларини камайтириш имконини беради.
Келгуси йил март ойидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 50 минг тонна полимер битум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йил якунига қадар ишлаб чиқариш қувватини камида 100 минг тоннага етказиш топширилди.
Шунингдек, Урганч – Хива пулли автомобиль йўлининг асфальт-бетон қопламасида илк бор геотекстил материалидан фойдаланилди. Ушбу технология юкламани тенг тақсимлаш, йўл қопламасини деформациядан ҳимоя қилиш ва унинг хизмат муддатини 4–5 йилга узайтиришга хизмат қилади.
Мутасаддиларга полимер битум ва геотекстил технологияларидан фойдаланишни йўл қурилиши стандартларига киритиш топширилди.
Келгуси йилдан бошлаб халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда ушбу талаблар мажбурий этиб белгиланади. Кейинчалик улар давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!