Бухоро жамоат транспорти парки Хитойдан олиб келинган 25 та Zhongtong автобуслари билан тўлдирилди. Ушбу автобуслар йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Alixan trans servis” МЧЖ томонидан Хитойдан олиб келинган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳудудга шу йилнинг февралда 25 та, июлда эса яна 76 та автобус харид қилинган эди. Режага мувофиқ, йил йил якунига қадар яна 61 та автобус олиб келиниши керак.
Вазирликка кўра, айни пайтда Бухоро шаҳридаги 18 та автобус йўналишида 250 дан ортиқ автобус брутто-шартнома асосида йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!