$
12002.10 UZS
14.21
₽
146.02 UZS
0.61
€
13166.30 UZS
51.55
31° Кечаси 18°

Тошкентда қурилаётган янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади

12:57 / 27.11.2026

Ўзбекистонда сўнгги йилларда авиация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 11 та халқаро аэропорт замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди. Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Арнасой, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўх аэропортлари қайта тикланиши натижасида мамлакатдаги аэропортлар сони 18 тага етди.

Шунингдек, Урганч, Самарқанд, Бухоро ва Наманган аэропортлари хусусий шериклик асосида инвесторлар ишончли бошқарувига топширилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда ҳаво транспорти орқали 17 миллион нафар йўловчи ташилиши кутилмоқда. Яқин йилларда ушбу кўрсаткични 25 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1,3 минг гектар майдонда янги халқаро аэропорт қурилмоқда.

Аэропортга туташ 800 гектар ҳудудда эса қиймати 5 миллиард долларга тенг “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида логистика ва электрон тижорат марказлари, халқаро брендлар, замонавий меҳмонхоналар ҳамда турар жойларни бирлаштирган яхлит инфратузилма мажмуасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Масъул идораларга келгуси йилнинг 1 июлига қадар ҳудуднинг мастер-режасини ишлаб чиқиш ва уни маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга тақдим этиш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, резидент авиакомпаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилиши маълум қилинди.

Унга кўра, келгуси йилдан авиаёқилғи нархи жаҳон бозоридаги ўртача нархларга боғланган ҳолда шакллантирилади. Авиаёқилғи акциз солиғидан озод этилади ва унга нисбатан қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божи бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади. Ҳаво кемалари, двигателлар ва агрегатларни ижарага олиш операцияларига ҳам ҚҚСнинг ноль ставкаси татбиқ этилади.

Масъул идораларга резидент авиакомпаниялар томонидан эҳтиёт қисмлар импорти учун тўланган қўшилган қиймат солиғини бир кун ичида қайтариш тизимини жорий этиш топширилди.

Мазкур чора-тадбирлар авиация инфратузилмасини кенгайтириш, йўловчи ташиш ҳажмини ошириш ва маҳаллий авиакомпаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.



														
														Тошкентда қурилаётган янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади

Тошкентда қурилаётган янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда сўнгги йилларда авиация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 11 та х…
12:57 / 27.11.2026

														
														“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йў…
11:50 / 27.11.2026

														
														Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда йўл соҳасига 80 трлн сўм ажратилди

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда йўл соҳасига 80 трлн сўм ажратилди

Президент Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалий марказида транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва …
11:08 / 27.11.2026

														
														Бухоро шаҳрига Хитойдан яна 25 та автобус олиб келинди

Бухоро шаҳрига Хитойдан яна 25 та автобус олиб келинди

Бухоро жамоат транспорти парки Хитойдан олиб келинган 25 та Zhongtong автобуслари билан тўлдирилди. Ушбу автобуслар йўловчи …
09:58 / 27.11.2026

														
														Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланганл…
09:09 / 27.11.2026

														
														“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Xabardor.uz” томонидан “Imarat Development” номи билан танилган қурилиш лойиҳаларини реклама қилган блогерлар ва таниқли ша…
19:25 / 26.11.2026

														
														Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган ша…
16:21 / 26.11.2026

														
														Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
16:14 / 26.11.2026

														
														ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги Конгресси 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда партиянинг янги С…
15:43 / 26.11.2026

														
														Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинаётган эркакка нисбатан жиноят …
15:03 / 26.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби ёш авлодни илм-маърифатга интилиш, мунт…
14:35 / 26.11.2026
“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

Мадриднинг “Реал” клуби 2026/27-йилги мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
13:10 / 26.11.2026
“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Имарат”ни реклама қилган блогер “сувдан қуруқ чиқадими”?

“Xabardor.uz” томонидан “Imarat Development” номи билан танилган қурилиш лойиҳаларини реклама қилган блогерлар ва таниқли ша…
19:25 / 26.11.2026
Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қ…
14:33 / 24.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 197 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум қилинд…
12:10 / 26.11.2026
Бўзсув канали бўйида янги эко-тематик боғ ташкил этилади

Бўзсув канали бўйида янги эко-тематик боғ ташкил этилади

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган Бўзсув канали бўйларида янги эко-тематик боғ барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмо…
12:39 / 26.11.2026
ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги Конгресси 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда партиянинг янги С…
15:43 / 26.11.2026
Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон каби 14 та йирик савдо ҳамкорига нисбатан янги б…
10:04 / 26.11.2026
Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

“Mamlakatimiz mustaqilligining 250 yilligi munosabati bilan menga tuhfa etilgan go‘zal o‘zbek ayvonlari uchun O‘zbekistonnin…
09:09 / 25.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!