$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Роналду, Месси, Мбаппе ва президентлар – дунё футбол қироли билан қандай видолашмоқда?

09:46 / 31.12.2022

29 декабрь куни афсонавий футболчи 82 ёшли Пеле вафот этди. Унинг дафн маросими 3 январь кунига белгиланди.

Эдсон Арантес ди Насиментунинг ўлими барча мухлислар учун қайғули янгилик бўлди. Бир неча кун олдин унинг аҳволи сезиларли даражада ёмонлашди ва бразилиялик тўп сеҳргарининг ўзи оиласи билан видолашди.

Илгари, Пелега умумий тана шиши ташхиси қўйилган эди. Сўнгги ойларда Пеле бир неча марта кимётерапия текширувидан ўтди, аммо бу ижобий натижа бермади. 2021 йил сентябрида Пелега йўғон ичак ўсмаси ташхиси қўйилди, 2022 йил апрель ойида эса унинг соғлиғида жиддий муаммолар пайдо бўла бошлади. Бундан ташқари, унда буйрак ва простата билан боғлиқ муаммолар ҳам бор эди. 29 ноябрь куни текширувлар ўтказиш ва даволаш курсини ўзгартириш учун яна шифохонага ётқизилди.

Globo нашрининг хабар беришича, бразилиялик афсона ичак саратони туфайли вафот этган. Пеле билан боғлиқ ҳолда, асосий муаммо йўғон ичакда бўлган, аммо метастазлар аллақачон бошқа органларга ўтган.

Пеленинг оила аъзолари у футболчилик фаолиятини бошлаган “Сантос” клубидан 10-рақамни абадийлаштиришни сўрамоқда (яъни бошқа ҳеч ким 10-рақамли либос киймайди). Яқин орада марҳумнинг яқинлари клубга расмий сўров юборишади.

Хўш, бутун дунё футбол қироли билан қандай хайрлашмоқда?

Бразилия ҳукумати Пеленинг вафотига шундан муносабат билдирди:

“Пеле. Чемпионлар ичра ғолиб, ҳаётимизнинг тирик афсонаси. Келажак авлодлар уни майдон ташқарисидаги олижаноб инсон ва майдондаги сеҳргар сифатида эслайдилар. Унинг 10-рақамли эпик футболкаси мухлислар томонидан аллқачон абадийлаштирилган”.

Сегодня умер Пеле

“Пеле ўлмас, у абадий биз билан”, – деб ёзди FIFA президенти Жанни Инфантино ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Сантос шаҳри мери эса Пеленинг ўлими муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин эртага, 1 январь куни Бразилия президенти лавозимини тарк этувчи Жаир Болсонаруга Пеле вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

“Ҳурматли жаноб Президент, бразилиялик буюк футболчи Пеленинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлигимизни қабул қилинг. Эдсон Арантес ди Насименту Бразилия халқининг буюк фарзанди эди. Унинг истеъдоди, бетакрор маҳорати, гўзал, жозибали ўйини туфайли футбол бутун дунёда, жумладан, Россияда ҳам миллионлаб одамларнинг севимли спорт турига айланди.

Мен бу ажойиб инсон билан шахсан мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим ва у ҳақидаги энг ёрқин хотираларни абадий сақлайман. Афсонавий Пеленинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда мамлакатингизнинг барча фуқароларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишингизни сўрайман”, – дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Россия президенти расмий сайти.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ҳам ушбу қайғули хабарга ўз муносабатини билдирган:

“Пеле нафақат футбол афсонаси, балки инсонпарварлик ва глобал тимсол ҳам эди. У ўз шон-шуҳратини ҳуқуқдан маҳрум бўлган болаларни кучайтириш ва бутун дунё бўйлаб авлодларни илҳомлантириш учун ишлатган. Биз унга ҳаёти ва мероси учун миннатдорчилик билдирамиз”.

АҚШнинг яна бир собиқ президенти Барак Обама ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди:

“Пеле бу гўзал ўйиннинг энг буюк футболчиси ва дунёдаги энг таниқли спортчилардан бири сифатида спорт одамларни бирлаштириш қудратига эга эканлигини билар эди. Бизнинг фикримиз унинг оиласи, уни севган ва ҳайратга тушган барча биландир”.

Ҳатто NASA ҳам Пеленинг вафотига ўзига хос муносабат билдирган:

“Биз кўпчилик “чиройли ўйин” қироли сифатида тан олган афсонавий Пеленинг кетишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳайкалтарош юлдуз туркумидаги бу спирал галактика тасвири Бразилия рангларини акс эттиради”.

Сантос мэрияси Пеле хотирасини дрон намойиши билан шарафлайди. Одатда маҳаллий вақт билан соат 18:30 да ёпиладиган Сантос клуби дўкони ташриф буюрувчиларни қабул қилишда давом этмоқда. Бугунги кунда у аниқ ёпилиш жадвалисиз ишлайди. Мухлислар клуб атрибутларини сотиб олиш имкониятидан ҳар доимгидан-да кўпроқ фойдаланмоқда.

“Бугун мен акамни йўқотдим. Католик насроний сифатида мен биламанки, инсон ўлганидан сўнг абадий ҳаёт учун қайта тирилади. Худо билан бирга бўлиш учун биз абадийликка эга бўламиз. У фақат охири бор дунёни тарк этди ва охири йўқ дунёга кетди. Хайр, Пеле”, – бразилиялик икки карра жаҳон чемпиони Кафу.

Роналдо Назарио (ўша бразилиялик феномен) футбол қиролини улуғловчи пост қолдирди.

“Ўзига хос. Ажойиб. Техник. Ижодий. Идеал. Абадий. Пеле қаерга келган бўлса, у ерда қолди. Ҳеч қачон инсонлар қалдини тарк этмайди. Футбол қироли битта. Ҳамма замонларнинг энг буюк ўйинчиси.

Дунё мотамда. Айрилиқнинг қайғуси ёзма тарихнинг улкан ғурурига қўшилиб кетди. Сиздан кейин келиш қандай шараф, дўстим. Сизнинг истеъдодингиз ҳар бир футболчи ўташи керак бўлган мактабдир. Унинг мероси авлоддан-авлодга ўтади. Шу туфайли ҳам Пеле сиймоси яшашда давом этади. Бугун ва ҳар доим биз сизни ҳурмат қиламиз. Раҳмат Пеле. Жойинг жаннатда бўлсин”.

Ўз навбатида Криштиану Роналду ҳам афсонавий бразилиялик футболчига бағишланган пост қолдирди:

“Барча Бразилия аҳлига, хусусан, сеньор Пеленинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. “Абадий қирол билан видолашув” деган жумла бутун футбол олами айни дамда нималарни бошдан кечираётганини ифодалаш учун етарли бўлмайди. У юз минглаб одамлар учун илҳом манбайи. Пеле унутилмайди ва унинг хотираси ҳар бир футбол ишқибози хотирасида абадий қолади. Жойингиз жаннатда бўлсин”.

“Пари Сен-Жермен” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси эса “Жойингиз жаннатда бўлсин, Пеле”, – дея ўз Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Футболнинг абадий қироли, афсона! Жойингиз жаннатда бўлсин, Пеле. Сиз футбол тарихини ўзгартирдингиз. Сизнинг меросингиз доимо қалбимизда қолади. Ҳаммаси учун раҳмат!”, – дея унинг вафотига муносабат билдирган Бразилия терма жамоаси сардори Тиаго Силва.

Футбол бўйича Россия терма жамоаси матбуот хизмати Эдсон Арантес ди Насиментунинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва бразилиялик футболчининг Лев Яшин билан бига суратини жойлаштирган.

“Пеле вафот этди. Афсона 82 ёшда эди. Абадий хотира”.

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе афсонавий бразилиялик ҳеч қачон буюклик чўққисидан тушмаслигини қайд этган:

“Футбол қироли бизни тарк этди, лекин унинг буюклиги ҳеч қачон унутилмайди”.

Мақолани ўзбекистонлик шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ёзга сўзлар билан якунламоқчиман:

“Бир кун келиб кимдирни қирол, деб тан олгудек бўлсалар, билингки, шундоқ, ҳеч кимга қиёсламай таъриф беришади. Таққослашдими, Пеледан зўр дейишдими, ҳали у қирол эмас. Чунки қироллик ҳамма тан оладиган ва бошқалар кейинчалик унга нисбат берадиган тушунча”.


Футбол


														
														ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026

														
														“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026

														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!