$
11969.66 UZS
-32.05
152.56 UZS
-0.31
13927.90 UZS
-56.49
31° Кечаси 18°

Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

10:23 / 20.04.2024

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг 824 гр “Мефедрон”, 3 кг 274 гр “Спайс” ва 2 кг 130 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар мамлакатимизга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистон Республикасидан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда, интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.

Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобил эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юк автомашинасида юборилган 3 кг 780 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтларида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг 687 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлган.

Мазкур шахс Россия Федерациясидан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни Телеграм орқали мижозларга сотишни режа қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда Bayraktar дронлари билан таъминланган бўлинма ишга тушди

Ўзбекистонда Bayraktar дронлари билан таъминланган бўлинма ишга тушди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 13 январь куни ўтказил…
14:36 / 15.01.2026
Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти – Президент

Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
17:28 / 15.01.2026
Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
18:15 / 15.01.2026
Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради

Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийдаги йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шифохонага ётқизилди. Бу …
08:12 / 17.01.2026
Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Миср гепатит “С” га қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Президент иштирокидаги видеоселекторда мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.
18:02 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши фонида Ўзбекистон рейслари жўнаш аэропортларига қайтди

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши фонида Ўзбекистон рейслари жўнаш аэропортларига қайтди

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли 15 январь куни Ўзбекистондан учган ва Ўзбекистонга учаётган бир қатор авиарейслар жўнаш аэ…
09:16 / 15.01.2026
2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026
Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг ноқонуний савдосига қарши чоралар кучайтирилмоқда. Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбуза…
16:44 / 14.01.2026
Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18 мингдан ошди

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида…
13:27 / 15.01.2026
Арбелоа бошчилигидаги “Реал” Испания Кубогини тарк этди

Арбелоа бошчилигидаги “Реал” Испания Кубогини тарк этди

Испания Кубоги 1/8 финали доирасидаги “Албасете” — “Реал Мадрид” учрашуви бўлиб ўтди. “Карлос Белмонте” стадионида старт олг…
08:55 / 15.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!