Путин ноқонуний миграцияни ташкил қилганлик ва уларни ноқонуний рўйхатга олганлик учун жазони кучайтирди. Бундай хизматлар кўрсатилган сайтлар ҳам блокировка қилиниши айтилмоқда. Бу ҳақда “Российская газета” хабар берди.
Шунингдек, Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко “Биз ҳеч кимга қарши курашаётганимиз йўқ, ўз юртимизда анча олдин йўлга қўйилиши керак бўлган ишларни тартибга соляпмиз, айниқса, нафақат бизга, балки давлатимизга ҳам катта зарар етказаётган ноқонуний миграция борасида сўз кетмоқда”, – дейди.
Қайд этилишича, уюшган гуруҳ таркибида ноқонуний миграцияда воситачилик қилиш ўта оғир жиноят ҳисобланиб, қонунни бузганлар саккиз йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, уч миллиондан беш миллион рублгача жарима билан жазоланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!