$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Рублнинг мустаҳкамланиши рус газини миллий валютада сотиш режасига алоқадорми? – Иқтисодчи-блогер таҳлили

18:22 / 30.03.2022

Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари ортидан АҚШ ва Европа мамлакатлари, шунингдек, айрим бошқа давлатларнинг Россияга нисбатан қўллаётган санкциялари сабаб мамлакатда рублнинг қадрсизланиши кузатилди.

Иқтисодчи-блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, кеча оқшомга яқин 25 февралдан бошлаб ҳисоблаганда рублнинг энг кўп мустаҳкамланиш ҳолати кузатилган. Яъни, 1 АҚШ доллари учун 86,28 рубль курси қайд этилган бўлса, Ўзбекистондаги аксарият тижорат банклари 1 рубль учун 128,57 сўмгача таклиф қилмоқда.

Хўш нега рубль мустаҳкамланмоқда, бу жараённинг рус газини рублга сотиш режаларига алоқаси борми?

Бакировга кўра, бу кўп ҳам юқоридаги сабабга боғлиқ эмас ва бу қуйидагиларда кўринади:

– биринчидан, газни рублга сотиш механизми ҳалигача аниқлашмаган, бирон куб газ рублга сотилгани йўқ, биронта йирик Европа давлати газни рублга сотиб олишга розилик ҳам бергани йўқ. Яъни, газни рублга сотиш хоҳишлари ғирт психологик трюк ва келишиш қийин бўлган ультиматумлигича қолади.

– иккинчидан, 24 февралдан кейин Россия Марказий банки рублга талаб ҳосил қиладиган барча хорижий ва норезидент каналларни ёпиб ташлади. Бу фонд бозорига таалуқлими, фоизларми ёки дивидендларми, фарқи йўқ. Россияни тарк этаётган ёки тарк этишини эълон қилган хорижий компаниялар ва норезидентлар Россиядаги активларини олиб чиқиши учун уни долларга айлантириши керак. Россия Марказий банки бунга тўлиқ табу қўйди. Табиийки, рублга бўлган энг катта талабни йўққа чиқарди.

– учинчидан, Россия Марказий банки Россия резидентлари учун ҳам хорижга валюта олиб чиқишга, нақд валюта сотиб олишга ёки ўтказишга чекловлар ўрнатди. Шу ўринда Visa ва Mastercard тизимлари Россиядаги сегментни ўчириш ҳисобига русларнинг мақсадга эришишига ёрдам бериб юборди. Бошқача айтганда, Россия чакана резидентларининг долларга бўлган талаби ҳам ўлдирилди.

– тўртинчидан, жуда кўплаб ғарб компаниялари Россия билан ишлашдан воз кечгандан кейин, қатор ташув корпорациялари Россия юкларини манзилга элтишни тўхтатгач, рус импортерлари учун хориждан товар келтиришга рағбати ҳам вақтинча тўхтади. Чунки логистика муаммолари ва эҳтимолий йўқотишлар импортни жисмонан имконсиз қилиб қўйиши мумкин. Демак, импортчиларнинг долларга нисбатан талаби ҳам энг минимал даражагача туширилди.

– бешинчидан, бозорда рубль ликвидлиги мавжуд эмас. Марказий банкнинг қаттиқ сиёсати туфайли сунъий равишда рубль дефицити яратилмоқда, хусусан асосий ставкани бирдан 20 фоизгача олиб чиқилиши билан. Буни савдолар ҳажмидан ҳам билиш мумкин, кунлик савдолар ҳажми 24 февралгача бўлганидан каррасига камроқ. Рубль таклифи етарли бўлмагач, долларнинг тушиши узоқ куттирмайди.

– олтинчидан, экспортерлар учун 80 фоизлик мажбурий сотув долларга нисбатан сунъий равишда пасайтирилган талаб ҳажмини ортиғи билан қопламоқда.

Бошқача қилиб, содда тилда айтганда, доллар сотиш мумкин, лекин доллар сотиб олишга барча асосий рағбатлар ўлдирилди ёки талаблар тақиқланди.

“Энди кўпчиликда савол туғилиши мумкин. Бу сиёсат қанча муддат давом этиши мумкин? Ҳа, бир ҳафта, ўн кун давом этиши, чекланган валюта режими сиёсати ойларга чўзилиши мумкин. Биз ҳатто кейинги ҳафталарга 1 доллар 75 рубль кўрсаткични ҳам кўришимиз мумкин. Лекин, қабул қилиш керакки, бу рублнинг бозор ўлчови бўлмайди. Бундай сиёсатдан Россия иқтисодиёти санкциялардан кўра кўпроқ жабр кўради (шартли "Воронежни бомбалаш"). Ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши, товар етишмовчилиги ва захираларнинг тугаши кутилмалари инфляцияни жуда юқори даражага кўтаради. Шартли айтганда рус истеъмолчиси учун 1 долларлик товар 150 рублга етиб боради, гарчи расман 1 доллар 75 рубль деб эълон қилинган бўлсада”, – деб ёзади Бакиров.

Иқтисодчининг таъкидича, келгусида россияликларни доллар курси эмас, ишсизлик ва инфляция жазолашни бошлайди.

“Ҳозирча, захиралар мавжудлигида шу консенсусга кўпчилик рози”, – дейди ўз хулосасида Бакиров.


Бошқалар


														
														Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026

														
														АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026

														
														Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026

														
														Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026

														
														Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

														
														Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026

														
														Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

														
														Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!