Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сурилган ташаббуслар ва халқаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Шунингдек, у Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашиб, унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказди.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, форумда болалар тақдири ва Самарқандда кўтарилган масалалар халқаро ҳамжамият вакилларини жиддий ўйлантираётгани сезилган.
“Чинакам тинчлик — ҳар бир боланинг қаерда ва қандай оилада туғилганидан қатъи назар, хотиржам таълим олиши, бехавотир улғайиши ва ўз келажагига ишонишидир”, — деб ёзди у.
Эммануэль Макрон билан учрашувда мудофаа, хавфсизлик, кибертехнологиялар ва сунъий интеллект соҳалари, шунингдек, йирик иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар доирасида Ўзбекистон–Франция стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилганини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!