Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида юқори даражадаги учрашувда иштирок этди. Тадбирда “Ноль чиқинди” (Zero Waste) Глобал альянси ташкил этилгани эълон қилинди.
Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.
Зироат Мирзиёева учрашувда сўзга чиқиб, таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда унинг “Ноль чиқинди” ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди. “Ноль чиқинди” Глобал альянси ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Биринчи хоними Альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш, шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!