$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбланган молиячи Жеффри Эпстейннинг Флорида штатидаги уйига икки марта фотосессия учун юборилганини маълум қилди. У агентлик раҳбариятини ўз хавфсизлигини таъминламаганликда айблади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Розанинг айтишича, у АҚШга келганидан бир ой ўтиб, MC2 Model Management агентлигининг Америка бўлими томонидан Эпстейннинг Палм-Бичдаги уйига юборилган. Ўша вақтда Эпстейн вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноятлари учун қамоқ жазосини ўтаётган бўлса-да, унга кундузи қамоқхонадан ташқарида ишлашга рухсат берилган. Роза агентликнинг ўша пайтдаги АҚШдаги президенти Жефф Фуллер унинг қаерга юборилаётганидан хабардор бўлганини таъкидлаган.

Моделнинг сўзларига кўра, фотосессиялардан кейин Эпстейн уни ёрдамчиси сифатида ишга олган ва мунтазам равишда жинсий зўравонлик қилган. Роза агентлик уни ҳимоя қилиши керак бўлганини, бироқ аксинча, хавф остида қолдирганини билдирган.

BBC журналистлари Жефф Фуллер томонидан Розанинг Палм-Бичдан қайтиш чиптаси бронь қилинганини кўрсатувчи харажатлар ҳисоботини ҳам аниқлаган. Бироқ Фуллер аввалроқ моделнинг Эпстейн уйига боришидан хабари бўлмаганини айтган. У BBC’нинг кейинги саволларига жавоб бермаган.

Суриштирув давомида АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатлар ҳам ўрганилган. Уларда MC2 агентлигининг камида 10 нафар модели Эпстейн билан учрашгани ёки алоқада бўлгани қайд этилган. Шунингдек, ҳужжатларга кўра, Эпстейн 2005 йилда агентликка 1 миллион доллар берган. Агентлик эгалари эса икки йил ўтиб, унинг компанияга алоқаси йўқлигини билдирган.

BBC суриштирувида агентлик билан боғлиқ собиқ агент Рамзи Элколли ва директор Фейт Кейтснинг ҳам Эпстейн билан алоқалари ўрганилган. Маълумотларга кўра, Элколли Эпстейнга 34 нафар аёлни таништиришга уринган. Улар орасида мактабда ўқиётган 18 ёшли қиз ҳам бўлган. Кейинчалик ушбу аёл 19 ёшида Эпстейн билан илк учрашувида жинсий тажовузга учраганини айтган. Элколли эса Эпстейннинг жиноий ҳаракатларидан хабари бўлмаганини билдирган.

Суриштирувда Симона (исми ўзгартирилган) исмли яна бир модель ҳам Эпстейн томонидан 200 мартадан ортиқ жинсий зўравонликка учраганини маълум қилган. Унинг айтишича, Эпстейн билан 20 ёшида танишганидан сўнг моделликни ташлаб, унинг ёрдамчисига айланган ва қарийб икки йил давомида молиявий ҳамда шахсий ҳаёти устидан назорат ўрнатилган.

Фейт Кейтснинг адвокатлари эса BBC’га мижозлари Эпстейн томонидан чалғитилганини ва унинг жиноий фаолиятидан хабари бўлмаганини билдирган. Шунингдек, Кейтс моделларга пластик операция қилишни таклиф этмаганини таъкидлаган.

Айни пайтда Нью-Йорк штати сенатори Зелнор Майри Эпстейн жиноятларидан хабардор бўлган ёки хабардор бўлиши керак бўлган шахсларни ҳам жавобгарликка тортиш имкониятини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини таклиф қилган.

Роза ўз ҳикоясини ошкор қилиш орқали бошқа жабрланувчиларни ҳам сукут сақламасликка чақирган. Унинг таъкидлашича, ҳозиргача ўзи учун адолат қарор топмаган.



														
														Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

														
														Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026

														
														Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026

														
														Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026

														
														Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги …
11:02 / 11.11.2026

														
														Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026

														
														“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!