11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар расмийларига таяниб CNN хабар берди.
Ҳодиса соат 16:00 атрофида Бруклин марказидаги Флатбуш туманида содир бўлган. Бино қулаб, ёнидаги қурилиш майдончаси устига тушган ва одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Жароҳатланганларнинг камида етти нафари ёш болалар экани маълум қилинди. Тўрт кишининг аҳволи оғир, 12 нафарининг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.
Ҳозирча вайроналар остида қолган ёки бедарак йўқолганлар сони аниқланмаган. Воқеа жойида вайроналарни тозалаш ва қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Мутасаддилар бино қолдиқларининг яна қулаб тушиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Нью-Йорк шаҳар ёнғин департаменти комиссари Лиллиан Бонсигноре қидирув-қутқарув ишларини ўта хавфли деб баҳолаган. Шаҳар ҳужжатларига кўра, 1930 йилда қурилган бинода тўртта турар жой ва битта тижорат объекти бўлган. Нью-Йорк шаҳар Қурилишлар департаменти ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!