21 август куни Сергели туманида ташкил этиладиган гастрономик кўча лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот чоғида ободонлаштириш вақтида дарахтларга зарар етказилмаслиги маълум қилинди. Лойиҳа билан тадбиркорлар ва меҳмонларни Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг ўзи таништирди. Сўғдиёна ва Жаҳонаро кўчалари чорраҳасида туман ҳокимлиги биносидан “Файз” заводигача бўлган жойда янги гастрономик кўча ташкил этиш режалаштирилган. У “г” шаклида 1200 метр узунликда бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!