Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
Шу боис мамлакатимизда бу турдаги жиноятларга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс қўшни республикадан контрабанда йўли билан олиб кирилган 5 кг 160 грамм “опий” моддаси билан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қўлга олинган.
Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан амалга оширилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!