$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Шеъри учун қатағонга учраган ўзбек қизи. Матлуба Муҳаммедованинг аянчли қисмати ҳақида

15:16 / 22.05.2022

ХХ асрнинг 30-йилларида Совет ҳукумати мамлакатдаги зиёлиларга қарши террор уюштириб, кўплаб ақл эгаларини жисмонан маҳв этди. 1937–1938 йиллардаги “Катта қирғин” вақтида ўзбекистонлик кўплаб бегуноҳ кишилар, давлат ва жамоат, фан ва маданият арбобларини қамоққа олинди. Бундан ташқари қўлга олинганларнинг оила аъзолари ҳеч қандай далил-исбоциз панжара ортига ташланди. Совет “гўшт чайнар” машинаси она юрт озодлиги учун ҳаракат қилаётган минглаб инсонларни ютиб юборди. Афсуски булар орасида нозик хилқат вакиллари ҳам бор эди.

Бугунги мақоламизда Москвада таҳсил олган, бироқ 1938 йилда аксилинқилобий шеърлар битиб, уни яширин йўллар билан тарқатиб келган ва ўзига яқин бўлган совет ходимлари ўртасида аксилинқилобий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борганликда айбланиб, панжара ортига ташланган Матлуба Муҳаммедованинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ёшлик

Матлуба Муҳаммедова 1911 йилда Фарғонада ўқимишли оилада дунёга келган. Унинг отаси асли тошкентлик муаллим Нурмуҳаммад Дадамуҳаммедов тақдир тақозоси билан Марғилонга келиб, жадид мактаби очган инсон эди. Онаси эса Марҳаматхоним ҳам саводхон, оқила аёл бўлган.

Марғилоннинг машҳур жадид муаллими бўлган Нурмуҳаммад Дадамуҳаммедов фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор қаратди. У ўз қизлари Маҳбуба ва Матлубаларнинг ҳам замонавий билимларни эгаллашига ёрдам берди. Қизлар дастлаб оила даврасида, сўнг янги мактабда таълим олишни бошлади. Матлуба Қўқондаги болалар уйида, кейин Тошкентдаги хотин-қизлар билим юртида таҳсил кўрди.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълумот берича, 1927 йилда Матлуба Муҳамедова Москвада очилган ўзбек ишчи ёшлар факултетига ўқишга кирган. У ерда машҳур шоир Чўлпон, Боту, Шокир Сулаймонлардан шеърият сирларини ўрганди. Шокиржон Раҳимий, Қаюм Рамазон, Абдулҳай Тожиевлар мулоқотидан баҳраманд бўлган. Матлуба айниқса, ўзбек талабаларнинг маърифий кечаларида Чўлпоннинг ватанпарварлик мавзусидаги оташин шеърларини ўқиб, ўзи ҳам шу мавзуда шеърлар ёзиб, жуда машҳур бўлиб кетган.

Мудом Чорнинг қўл остида кўп эзилган Миллатим!
Озодлик йўлинда вайрон бўлган Миллатим!
Чор билан қонли урушда йиққан Миллатим!
Чор ўрнига бошқа зулмлар келгани чоғда,
Нега сен қўзғолмайсан Миллатим?!...
Қўзғол, ҳозир, марҳамациз қўл остида эзилма!
Қонингни заҳар қилиб соч! Бош кўтар Миллатим!
Русиядан сурулиб келган чет руслар
Қачонгача бизни эзар, МИЛЛАТИМ!....

Ўқишдан ҳайдалиш

Совет ҳукумати Матлуба Муҳамедованинг шеърларидан сиёсий хатолар излай бошлади. Унинг шеърлари комсомол ташкилотининг мажлисларида муҳокама қилинди. Матлубанинг шеърларида “миллатчилик ва советларга қарши кураш руҳи бор” деб комсомолдан чиқариб, ўқишдан ҳайдшди. 

Москвада “Комсомолская правда” газетасида Матлуба Муҳаммедовага қарши махсус мақола чоп этилди. Кўп ўтмай у ариза ёзиб, ўзига қўйилган айбларнинг туҳмат эканлигини исботлаб, ўқишига тикланади. Бунга бир томондан Ўзбекистон ҳукуматининг аралашуви, иккинчи томондан Матлубанинг Италия элчихонасига фуқаролик сўраб мурожаат этиши ҳам сабаб бўлган эди. 

Бироқ Матлуба Муҳаммедова ўзининг жўшқин шеърлари билан Совет ҳукуматининг “қора рўйхати”га тушиб улгурган эди. Турли муҳокамалар ортидан ўзбек ишчи ёшларнинг билим юрти ёпиб қўйилади. Матлубахон эса Тошкентга қайтмасдан Москвадаги мусиқа техникумига кириб ўқишини давом эттиради.

1929 йил ўзбек талабаларининг етакчиси Саид Аҳмад Назиров Матлубахонни Ленинград архитектура институти талабаси бўлган дўсти Восиқ Муҳаммедов билан таништиради. 1933 йилда Тошкентга қайтган Матлубахон Восиқ Муҳаммедовга турмушга чиқади. Орадан бир мунча вақт ўтиб Матлуба Тошкент Давлат Тиббиёт институтига ўқишга киради. У шифокорлик касбини эгаллаб, инсонларга шифо улашишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълумот берича, Восиқ Муҳаммедов (1905-1938) ўз вақтида Мунаввар қорининг “Намуна” мактаби ифтихори, Фитратнинг “Чиғатой гурунги” иштирокчиси, “Кўмак” уюшмасининг фаолларидан бўлган. У 1922-24 йиллар Москвадаги Шарқ меҳнаткашлари коммунистик университети битириб келиб, 1924-28 йилларда Ўзбекистон ҳукуматида масъул лавозимларда ишлаган. 1928-32 йилларда Ленинград Архитектура институтининг архитектор-инженер йўналишида ўқиб қайтгач, 1933-34 йилларда Халқ комиссарлар совети қурилиш комиссиясига раис, 1934-37 йиллар давомида Тошкент академик театри қурилишига бошчилик қилган. Восиқ Муҳаммедов ҳам ўз замонасининг тенгсиз йигитларидан бўлган. 

Қатағон

Ёш оила бахт майидан сармаст бўлиб ҳаёт кечираётган бир вақтда “Катта қирғин” эшик қоқди. 1937 йил 17 декабрь куни тунда Восиқ Муҳаммедов қамоққа олиниб, уй тинтув қилинди. 1938 йил 18 январь куни Матлубахоннинг ўзи ҳам ҳибсга олинади. Ўша вақтда у Тошкент тиббиёт институтининг 3-босқич талабаси эди. 19-январ куни илк сўроқда у турмуш ўртоғининг давлат ва халқнинг олдида ҳеч қандай айби йўқлигини баён қилади. Матлуба Муҳаммедовани қамоққа олинишига асос бўлган айбномада ёзилишича, “у ҳибсда бўлган Германиянинг айғоқчиси Саттор Жаббор, аксилинқилобий миллатчилардан Чўлпон ва Муҳаммедовлар билан яқин муносабатда бўлган ва аксилинқилобий шеърлар битиб, уни яширин йўллар билан тарқатиб келган ва ўзига яқин бўлган совет ходимлари ўртасида аксилинқилобий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борган”.

Лекин Матлуба Муҳаммедова сўроқнинг биринчи кунлариданоқ ўзига қўйилган бу айбловларни мутлақо асоссиз эканлигини айтади. Жумладан, 1938 йил 19 январь куни бўлган дастлабки сўроқ вақтида терговчи Матлубадан қамоқдаги турмуш ўртоғи Восиқ Муҳаммедовнинг халқ душмани сифатидаги фаолияти ҳақида кўрсатма беришни талаб қилганида, у мазкур айбининг тамомила асоссизлигини айтади.

Салкам бир йил давом этган тергов ва қийноқлардан сўнг, 1938 йил 5 октябрь куни Восиқ Муҳаммедов отиб ташланади. Терговчилар томонидан турли йўллар билан қўлга киритилган ахборот орасида яна бир маълумот бўлиб, унга кўра, Москвадалик пайтида Маҳбуба ва Матлуба исмли икки талаба қиз Италия элчихонасига бориб, хорижий паспорт олишга эришган. Улар гўё Италияга шикоят ёзишиб, унда Совет ҳукуматини турли миллатларга мансуб ёшларни эзиб, мустамлакачилик сиёсатини юргизишда айблашган экан.

Матлуба Муҳаммедова устидан бўлган бундай уйдирма гаплардан сўнг 1938 йил 17 май куни Тошкент вилояти суди коллегияси мажлисида унинг жиноий иш кўриб чиқилди. Мазкур суд мажлисининг баённомасида ёзишича, судланувчи Муҳамддова ўз айбини қисман тан олиб, шундай дейди:

“Мен талабалар орасида ҳеч қачон советларга қарши рухда тарғибот олиб
бормаганман. Мен рус қизлари билан ҳамиша дўст-иноқ бўлганман, улар менинг оғзимдан ҳеч қачон аксилинқилобий сўзларни эшитишмаган.

Мен 1927-йилда Москвада ўқидим. Шеъримнинг мазмуни ҳозир аниқ эсимда қолмаган бўлса-да, ҳақиқатдан ҳам, у яхши эмас эди. Опамнинг эри Германияда бўлган. Эрим 1937-йил 16-декабрда қамалган. Шеърим деворий газетада босилган эди. Саттор Жаббор 1932-йилда менга немисча бир журнал бериб, у ерда менинг фамилиям борлигини ва унда шеърим босилганлигини айтди. Бу ҳақида
ҳеч кимга ҳеч нарса айтмадим.

1937-йили акам ҳам қамоққа олинди. У ўша вақтларда қурилиш институтининг талабаси эди... Шеърим бўлса, бор-йўғи тўрт сатрдангина иборат бўлиб, унда мен дугонам эрининг ҳибсга олиниши ноҳақ бўлганлиги, унинг ҳалол киши ва партия аъзоси бўлиб, ҳеч қандай айби йўқлиги ҳақида сўзлаганман, холос. Лекин шеъримнинг мазмуни кейинчалик қарорда терговчилар томонидан ўзгартириб юборилган.

Мен ўзимнинг айбимни фақат шеър ёзганлигимда, деб ҳисоблайман. Суддан ёшлигимни ҳисобга олиб, жазо чорасини енгиллатишларини сўрайман. Мен қамоқ лагерида ҳалол ишлаб, ўз хатоларимни тузатаман”.

Суд ҳайъати Матлуба Муҳаммедовани 10 йилга озодликдан маҳрум этади. У ноҳақ жазони совуқ Сибирнинг Усолский лагерида ижро этди. Матлуба чидаб бўлмас даражадаги оғир меҳнат шароитида таҳқир ва азоблар остида дарахт кесди, меҳнат қилди. 1940 йил 2 февралида Матлуба Муҳаммедованинг аризаси қайта кўрилиб, у оқланишга эришади.

Сургундан қайтган Матлуба Тошкент Давлат Тиббиёт институтидаги ўқишини давом эттириб, уруш даврида шифокор бўлиб фаолият юритди. Бироқ уруш тугагач Фарғонага кетишга мажбур бўлди. Матлуба Муҳаммедова Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганини ўз кўзлари билан кўрди. У 1998 йилда Тошкентда вафот этган.


Қизиқарли


														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!