$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

“ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди” – Содиқ Сафоев

20:52 / 13.09.2022

Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барқарорликни таъминловчи куч сифатида тан олинган. Кузатилаётган таҳдидлар фонида айнан Самарқанд саммитидан бутун дунё аҳолиси кўп нарса кутмоқда. Халқлар бугун рўй бераётган можаролар, қуролли тўқнашувлар, мамлакатларни зиддиятларни бартараф этишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Дарҳақиқат, дунё ўзгарди. Аммо охирги йилларда Ўзбекистон ҳам ўзгарди. Бугунги Ватанимизни беш йил олдингиси билан таққослаб бўлмайди. Мамлакатнинг мавқеи ҳам, унинг таъсир кучи ҳам ортиб боряпти.

Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб, уларнинг бошини қовуштириш юксак дипломатик маҳоратни ва мезбон давлатнинг обрўси юқориши бўлишини талаб этади.

Ҳеч шубҳасиз, ШҲТ саммити натижадор бўлади. У фақат учрашувлар, муҳокамалардан эмас, амалий ишларга эришилади”, – дейди Сафоев.

Шунингдек, унинг айтишича, ШҲТ бу – минтақавий ривожланиш ташкилоти. Минтақанинг энг йирик давлатларнинг бу ташкилотга кириши кўзда тутилган дастурнинг амалга ошишида ижобий рол ўйнаши мумкин.

“Эрон – муҳим ва йирик давлат. Дунёда бевосита чегарадош давлатлар сони бўйича ҳам энг катта мамлакат бу – Эрон. У Марказий Осиёни Яқин шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жўғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Энг асосийси – Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чабаҳар денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим”, –деган Содиқ Сафоев.


Бу ҳам қизиқ

10:54 / 09.10.2026
Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026
Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!