Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонларини савдога чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари Туркия компаниялари билан бир қатор йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади. Жумладан, Anadolu Group билан Самарқанд автомобиль заводини хусусийлаштириш, Aksa Enerji билан Самарқанд вилояти электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда Limak компанияси билан Бухорода янги халқаро аэропорт қуриш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Шунингдек, Президент Туркия банклари, инвестиция фондлари ва йирик саноат компанияларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!