$
12006.39 UZS
-28.87
150.44 UZS
-1.02
13765.33 UZS
54.76
31° Кечаси 18°

Сталин ғазабига учраган халқ. Чечен ва ингушлар она юртидан қувилганига 78 йил бўлди

18:23 / 23.02.2022

1944 йилнинг февраль ойи. Иккинчи жаҳон уруши давом этаётган вақт. Чечен қишлоқларида ҳаёт бир маромда ўтиб борар эди. Қишлоқ аҳолиси фронтга озиқ-овқат етказиб бериш учун тиним билмай ишларди. Бироқ, кутилмаганда ҳарбийлар пайдо бўлди. Улар бутун қишлоқ аҳолисини кўчага ҳайдаб чиқишди...

 

Бундан роппа-роса 78 йил олдин, анироғи 1944 йил 23 февраль куни Совет Иттифоқининг раҳбари Иосиф Сталиннинг буруғи билан Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикаси ҳудудидаги чечен ва ингушларни Ўрта Осиёга депортация қилиш операцияси бошланди. Бу жараён 1944 йил 9 март кунигача давом этди.

Тарихий маълумотларга кўра, кўчириш вақтида ва ундан кейинги йилларда тахминан 100 минг чечен, 23 минг ингуш очликдан нобуд бўлган. Хўш, Сталин нега чечен ва ингушларни Ўрта Осиёга кўчиришга қарор қилди? Бунинг оқибатида қандай воқеалар юз берди?..

Бугун шу ҳақида сўз юритамиз.

Чечен-Ингуш Автоном Республикаси

1921 йилнинг кузида Чеченистон Тоғли Республика таркибидан ажралиб чиқди. Бир йилдан сўнг Чеченистон миллий округга, кейин эса автоном вилоятга айлантирилди. 1924 йилнинг июль ойида Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитасининг қарори билан Тоғли Республика тугатилиб, унинг ўрнида иккита автоном вилоят  Ингуш ва Шимолий Осетия ташкил этилди. 1929 йилнинг бошида Сунжа казак округи Чечен автоном округига бириктирилди. 1934 йилда Чечен ва Ингуш автоном вилоятлари Чечен-Ингуш автоном вилоятига бирлаштирилди.

Тарихий маълумотларга кўра, 1939 йилда Чечен-Ингуш автоном вилоятида  697 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган. Улардан 52,9 фоизи чечен, 12,0 фоизи ингуш бўлган.

Чеченлар сотқинми?

1941 йил 21 июнь куни Германия армияси Совет Иттифоқига ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз бостириб кирди. Шундан сўнг Иттифоқ бўйлаб умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Минглаб чечен ва ингушлар фронтга кетди.

Тарихий маълумотларга кўра, “Улуғ Ватан” уруши (1941-1945) даврида 28,5 минг чечен ва ингуш жанг қилган. Бироқ, уларнинг айримлари Германия томонига ўтиб кетган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, уруш даврида бир миллионга яқин Совет фуқароси немислар тарафига ўтган.

Тарихчилар чечен ва ингушларнинг Ўрта Осиёга кўчирилиши ҳақида турлича фикр билдиришган. Хусусан, бир гуруҳ экспертлар уруш вақтида кўплаб чечен-ингуш ҳарбий хизматдан бўйин товлагани ва фашистлар билан тил бириктиргани учун депортация қилинганини таъкидлашади.

Вермахт архив ҳужжатлари ўрганилганида, чиндан ҳам немислар Чечен-Ингуш Автоном Республикасида айримларнинг қўли билан қўзғолон кўтариш режаси бўлгани аниқланган. Бироқ, бу режа маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли муваффақиятсизликка учраган.

Бошқа бир тарихчилар эса Сталин озодликка интилаётган халқларнинг интилишларини синдириш ва ўз империясини мустаҳкамлаш учун майда халқларни мамлакатнинг ичкарисига кўчирган деб иддао қилишади.

НКВДнинг ўйини

1943 йилга келганда фронтларда аҳвол анча барқарорлашди. Кетма-кет ғалабалардан сўнг армиянинг нуфузи кўтарилиб кетди. Бу ўз навбатида НКВД раҳбари Лаврентий Бериянинг обрўсига путр етказди. Совет Ички ишлар халқ комиссарлиги ўз рейтингини ошириш мақсадида Чечен-Ингуш масаласини кўтарди.

НКВД архив ҳужжатларига кўра, 1942 йилнинг март ойида 13 минг нафар тоғлик ҳарбий хизматдан бўйин товлаб, тоғдаги жиноий гуруҳларга қўшилиб кетган. Бундан ташқари, чечен ва ингушларни депортация қилиш жараёнида 20 мингдан ортиқ ўқотар қурол топилган. Бироқ, тарихчи Явус Зайндиевич Ахмадов бу маълумотларни “сиёсий сохталик” деб атаган.

“Ясмиқ” операцияси

1943 йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг йиғилишида чечен ва ингушларни депортация қилиш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда  Вячеслав Молотов, Андрей Жданов, Вознесенский ва Андреев барча чечен ва ингушларни зудлик билан қувиб чиқаришни таклиф қилди. Лекин Сталин, Ворошилов, Хрущёв, Каганович, Берия ва Калинин эса депортацияни Шимолий Кавказ немислардан тўлиқ озод қилингандан сўнг бошлашни маъқуллади.

1944 йилнинг январь ойида Лаврентий Берия Чечен-Ингуш Автоном Республикасига келди ва кўчириш ишларига бош қош бўлди. У 17 февраль куни Сталинга шундай телеграмма жўнатади:

“Чечен ва ингушларни кўчириш бўйича операцияга тайёргарлик якунланмоқда. Кўчирилиши керак бўлган 459 486 киши, жумладан, Доғистоннинг Чечен-Ингушетия билан чегарадош ҳудудлари ва Владикавказ шаҳрида истиқомат қилувчилар рўйхатга олинган. Кўчиришга тайёргарлик бўйича ишларнинг ҳолатини жойида текшириб, зарур чораларни кўраман. Депортация 22 ёки 23 февраль куни бошланиши режалаштирилган. (Лаврентий Бериядан Иосиф Сталинга телеграмма. 1944 йил 17 февраль)

“Бугун, 23 февраль куни тонгда чеченлар ва ингушларни кўчириш бўйича операция бошланди. Кўчириш ишлари яхши кетмоқда. Диққатга сазовор ҳодисалар йўқ. Шахслар томонидан қаршилик кўрсатишга уриниш бўйича 6 та ҳолат қайд этилган, уларни ҳибсга олиш ёки қурол ишлатиш йўли билан тўхтатилган. Операция билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олиниши режалаштирилган шахслардан 842 киши ҳибсга олинди. Соат 11:00 да аҳоли пунктларидан 94 741 киши эвакуация қилинди. Яъни кўчирилиши керак бўлганларнинг 20 фоиздан ортиғи, шундан 20 023 нафари темир йўл поездларига юкланган. (Лаврентий Бериядан Иосиф Сталинга телеграмма. 1944 йил 23 февраль)”

Бу воқеада бевосита иштирок этган Залва Мусаева ўзининг хотира дафтарида шундай ёзади:

“Сталиннинг буйруғи билан барча кўчага ҳайдаб чиқарилди. Ҳамма бир ерга йиғилиб, қишлоқдан бирин кетин олиб кетила бошланди. Бизга уч нафар ҳарбий хизматчи келиб, катталар бор-йўқлигини сўради. Мен онам ва акамни кутаётганимни айтдим. Ҳарбийлар уларни кутишнинг ҳожати йўқлигини, келмасликларини айтишди ва менга уйдаги нарсаларни йиғишда ёрдам беришни бошладилар. Улар менга ўзим билан овқат ва иссиқ кийим олиб кетишни таклиф қилишди. Маҳсулотлардан маккажўхори, иссиқ кийимлар, онамнинг кўйлаги ва отамнинг эски бушлат (фуфайка)лари олдим. Булар менга Қозоғистонда омон қолишим учун имкон берди...

...биз Грознийга аравада етиб келдик. Бу ерда онам, акам билан учрашишни жуда орзу қилдим. 10-15 та оила юк вагонига ўтирилди ва ҳар бир чечен оиласида 6-7 бола бор эди.”

Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикасининг Ангушт қишлоғидан оиласи билан бадарға қилинган Исса Қодзоев ўзининг хотира дафтарида шундай ёзади:

“Мен уйғониб кетдим, чунки уйда аёллар йиғлаб бақиришарди. Эркаклар масжиддан қайтишди. Ҳовлимизга кўплаб аскарлар кириб келишди. Бизнинг уйда “Хаги” отли итимиз бор эди. “Хаги” аскарларни ҳовлига киритмади. Шунда бир аскар милтиғини кўтариб итимизни отди. Мен ўқ овозини эшитдим.  Деразадан қарасам “Хаги” ҳовузда қизил қонига ботиб ётганини кўрдим.”

Маҳаллий аҳоли депортация қилингандан сўнг уларнинг бу ҳудуддаги излари йўқ қилинди. Аҳоли пунктларига рус ва осетин номлари берилди, масжидлар ва қабристонлар таҳқирланди ҳамда талон-торож қилинди. Қабр тошлари олиниб қурилиш учун ишлатилди. Чечен ва ингуш тилидаги китоблар ёқиб юборилди. Депортация пайтида ва ундан кейинги йилларда, тахминан 100 минг чечен ва 23 минг ингуш очликдан нобуд бўлди.

1957 йил 9 январь куни Совет Иттифоқи раҳбариятининг қарори билан Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикаси қайта тикланди. Бироқ унинг чегаралари ўзгартирилди. Шундан сўнг чеченлар ва ингушларга ўз Ватанларига қайтишга рухсат берилди.

Ниҳоят, 13 йиллик саргардонликдан сўнг чечен ва ингушлар ўзларининг киндик қонлари тўкилган ерга қайтишди.


Бошқалар


														
														Австралияда 150 йил аввал олинган китоб кутубхонага қайтарилди

Австралияда 150 йил аввал олинган китоб кутубхонага қайтарилди

Австралияда тахминан 150 йил аввал ўқиш учун олинган китоб кутубхонага қайтарилди. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс хабар берди.
15:32 / 02.08.2026

														
														Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти Наташа Пирс-Мусар Хорватиядаги таътилидан қайтаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда пр…
14:54 / 02.08.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари…
16:02 / 31.07.2026

														
														Тошкентда “Ҳудудгазтаъминот” ва “Технопарк” мансабдорлари 19,9 млрд сўмлик талон-торожда гумон қилинмоқда

Тошкентда “Ҳудудгазтаъминот” ва “Технопарк” мансабдорлари 19,9 млрд сўмлик талон-торожда гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрида 19,9 миллиард сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузур…
15:26 / 31.07.2026

														
														Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Алтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Алтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгул Жапарова ҳамда Озарбайжон …
14:23 / 31.07.2026

														
														Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида қиймати қарийб 1,4 миллиард сўм бўлган ноқонуний дори воситалари сақланаётгани аниқл…
09:54 / 31.07.2026

														
														Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тасдиқланди…
15:29 / 30.07.2026

														
														Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйига қамаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйига қамаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида 86 ёшли аёл уйига қамаб, қаровсиз қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қ…
15:25 / 30.07.2026

														
														Владивостокда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Владивостокда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга…
14:44 / 30.07.2026

														
														Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннель топилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннель топилди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда контрабанда мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган…
14:25 / 30.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда энергияни беҳуда сарфлаш ва ундан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди.
22:47 / 31.07.2026
Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида қиймати қарийб 1,4 миллиард сўм бўлган ноқонуний дори воситалари сақланаётгани аниқл…
09:54 / 31.07.2026
Дунёнинг энг машҳур альпинисти ҳалок бўлди.

Дунёнинг энг машҳур альпинисти ҳалок бўлди.

Нирмал Пуржа ва яна тўққиз альпинисти Покистондаги чўққига кўтарилиш чоғида қор кўчкиси остида қолиб кетишган.
15:46 / 02.08.2026
Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти автоҳалокатга учради

Словения президенти Наташа Пирс-Мусар Хорватиядаги таътилидан қайтаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда пр…
14:54 / 02.08.2026
Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги бунга муносабат билдирди.
17:38 / 01.08.2026
Япониядан 2 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Япониядан 2 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Япония Иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний бўлиб турган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақ…
10:14 / 02.08.2026
Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар ари…
10:28 / 01.08.2026
Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тасдиқланди…
15:29 / 30.07.2026
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Алтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Алтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгул Жапарова ҳамда Озарбайжон …
14:23 / 31.07.2026
1 август кунги об-ҳаво маълумоти

1 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26…
17:49 / 31.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!