Фарғона вилоятида қўшни давлатдан кириб келган Volvo русумли юк машинаси ғилдираклари орасидан қарийб 20 килограмм наркотик модда топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида ғилдираклар ичига яширилган гиёҳвандлик воситалари олинаётган вақтда бир нечта шахслар қўлга олинган.
Жами 3 кг 408 грамм опий ва 16 кг 405 грамм гашиш моддаси аниқланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!