Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган янги тизим ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
17-сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида “СИ Давомат” тизимининг тақдимоти ўтказилди. Янги тизим ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини назорат қилиш, таълим жараёнини таҳлил қилиш ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида кўриб чиқишга хизмат қилади.
Тизим мактабларда дарсларнинг ташкил этилиши, ўқувчиларнинг фаоллиги ҳамда ўқитиш усулларини фан, синф ва ўқитувчилар кесимида таҳлил қилиб боради. Ушбу маълумотлар педагогларни методик қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини баҳолаш ва КПИ тизимини такомиллаштиришда фойдаланилиши кўзда тутилган.
“СИ Давомат” доирасида смарт-камералар ва Фаcе ИД технологиясидан фойдаланилади. Улар ўқувчиларнинг мактабга келиши ва дарсларда қатнашишини автоматик қайд этади. Тизим, шунингдек, ўқувчининг дарсларни, жумладан, айрим фанларни мунтазам қолдираётганини аниқлаш имконини беради.
Агар ўқувчи узрли сабабсиз дарс қолдирса, бу ҳақда ота-онасига СМС орқали хабар юборилади. “ЭРП Мактаб” ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ДМЕД тизимлари билан интегратсия қилингани сабабли касаллик туфайли қолдирилган дарслар ҳам автоматик равишда ҳисобга олинади.
Ҳозирда “СИ Давомат” тизими Сергели туманидаги 26 та мактабда ишламоқда. Ушбу таълим муассасаларида жами 446 та смарт-камера ўрнатилган.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, тизимни синовдан ўтказиш натижалари унинг Тошкент шаҳридаги бошқа мактабларда ҳам босқичма-босқич жорий этилиши учун асос бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!