"Янги Тошкент ҳудудида бўлиб, замонавий бино ва иншоотлар қурилиш жараёни билан танишдик.
Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур бунёдкорлик доирасида бугун улкан, кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратди. Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғлиқ.
Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим. Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс.
Келинг, ушбу бетакрор, янги шаҳарни биргаликда бунёд этайлик", – дейди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!