АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳамда пластик боғичлар ёрдамида маҳкамланган. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан хабар берди.
Воқеа 3-сентябрь куни Америcан Аирлинес авиакомпаниясининг Далласдан Ню-Жерси штатидаги Нюарк шаҳрига учаётган 618-рейсида содир бўлган. Парвоз вақтида Лейн Лундин йўловчилар ва экипаж аъзоларини ҳақорат қилган ҳамда жанжал кўтарган.
Вазият кескинлашгач, самолёт Балтимор/Вашингтон Тургуд Маршалл халқаро аэропортига фавқулодда қўнишга йўналтирилган. Самолёт қўнгач, Лундин ҳибсга олинган.
Унга иккинчи даражали ҳужум ва тартибсизлик содир этиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Судда айбловлар ўқиб эшиттирилганида Лундин воқеаларни эслай олмаслигини айтган.
Ҳодисага аралашган собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими Хуан Мехианинг сўзларига кўра, Лундин авиакомпания ходимлари ва бошқа йўловчиларга нисбатан қўпол, ирқий ва аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Яна бир йўловчи Ричард Оленик эса Лундин ёнидаги йўловчини ва вазиятни тинчлантиришга уринган аёлни уришга ҳаракат қилганини билдирган. Унинг айтишича, йўловчини ёпишқоқ лента билан маҳкамлаш ҳаракатларини чеклаган бўлса-да, Лундин қаршилик кўрсатишда давом этган.
Самолёт қўнгач, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Лундинни ҳибсга олган ва унга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!