Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.
Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган янги ташаббус бошланди.
Ташаббус Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Жаҳон банкининг молиявий кўмаги» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш бўйича Тренерлар учун тренинг (ТоТ) ўз ишини бошлади. Унда психологлар, юристлар, ижтимоий ходимлар ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари иштирок этмоқда.
Тренинг доирасида иштирокчилар зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, хавфларни баҳолаш, хавфсизликни таъминлаш ва идоралараро ҳамкорлик бўйича кўникмаларини ривожлантирмоқда.
Келгусида тайёрланган тренерлар Ўзбекистоннинг барча 14 ҳудудида мутахассислар учун тренинглар ўтказади.
Ташаббус зўравонликни бошдан кечирган хотин-қизларга янада мувофиқлаштирилган, хавфсиз ва сифатли ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Тренинг 18 сентябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!