Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси вакиллари билан учрашуви давомида маълум қилинди.
Қайд этилишича, соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармон имзоланган. Мукофотланганлар орасида тиббиёт ходимлари билан бир қаторда тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Шунингдек, инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва замонавий даволаш усулларини жорий этишда намуна кўрсатаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди. Янги мукофотга буюк аллома Абу Али ибн Сино номини бериш таклиф қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!