Бугун, 7 октябрь куни тунги соат 00:05 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан қутқариб қолинди.
Ҳодиса жойига тиббий ёрдам етиб келгунга қадар аёлга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилган.
Дастлабки ўрганишларга кўра, мазкур фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи К.К. эканлиги аниқланган. Ҳозирги пайтда К.К. шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!