$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Тошкентда сохта массажчи чақалоқни азоблаётган видео тарқалди. ССВ нима дейди?

16:35 / 05.07.2022

Ижтимоий тармоқларда кичик ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада тасвирга олингани айтилган бу хатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Даслабки тезкор ўрганишлар натижасига кўра, видеолавҳадаги уқалаш сеанси Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада эмас, балки ушбу муассаса биносининг хусусий корхонага тегишли бўлган қисмидаги хоналардан бирида амалга оширилган.

Массаж муолажасини бажарган шахс Б.З. билан суҳбатда у мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга эмаслигини маълум қилди.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

Ўз навбатида, Б.З.нинг хатти-ҳаракатларига тиббий баҳо бериш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг хулосалари олинди.

"Болалар ортопедияси амалиётида уқалаш муолажалари кенг қўлланилади ва бунинг қатъий қоида ҳамда талаблари мавжуд. Мазкур жараёнда касаллик тури, боланинг ёши ва ҳолати ҳисобга олиниб, ҳар бир беморга индивидуал ёндашилиши зарур.

Аммо энг муҳим талаблардан бири уқалаш муолажаси чоғида кичик ёшли беморда қўрқув бўлмаслиги шарт! Аммо видеолавҳада бола стресс ҳолатида эканини кўрдик. Ҳатто ёнида яқини ўтирганига қарамай, тинимсиз йиғлаб, безовта бўлмоқда. Бу унинг нафақат жисмоний саломатлиги, балки руҳиятига ҳам жуда ёмон таъсир кўрсатади. Қисқа қилиб айтганда, тиббиётда бундай уқалаш муолажасига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди", - дейди Болалар ортопедияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳрорбек Жўраев.

Болалар травматологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандер Ходжанов эса массаж муолажалари оҳиста бошланиб, юқори даражага кўтарилгач, яна оҳисталик билан тугаши кераклигини таъкидлади.

"Лекин биз видеода бунинг бутунлай аксини кўрдик. Бундай ҳолатларда уқалаш муолажасидан сўнг пайлар жароҳатланиши ва ҳатто суяклар синиши кузатилиши мумкин.

Массаж жараёнида оғриқ синдроми пайдо бўлса, бу кучли қўрқувни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолат эса кейинчалик зарарланган бўғимларнинг умрбод ишламай қолиши, яъни контрактура пайдо бўлишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, видеолавҳадаги муолажа усулини бугунги кун тиббиётига бутунлай ёт, деб ҳисоблайман", - дейди у.

“Уқалаш муолажаси билим, маҳорат ва тажриба талаб этади. Шу сабабли ота-оналар бундай даволаш сеанслари учун айнан шу соҳага ихтисослашган професционал тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари лозим. 

Видеолавҳадаги хатти-ҳаракатларга келсак, бу тиббий уқалаш муолажаси стандартларига мутлақо тўғри келмайди. Гап инсон, айниқса, жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, бу каби ҳолатларга асло кўз юмиб бўлмайди, деган фикрдаман”, - дея ушбу ҳолатни қоралайди Тиббиёт фанлари номзоди Муратжан Салиев.

Вазирликлик хабарига кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026
Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўй…
10:08 / 02.11.2026
Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!