Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, кеча, 20 сентябрь куни соат 21:43 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Юқори Чирчиқ тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, айтилган манзилга ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 21:48 да етиб бориб, аланга 22:40 да қуршаб олинган. Натижада ёнғин соат 23:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 8 та техника ва 50 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган. Ёнғин оқибатида корхонанинг 150 квадрат метр майдони зарарланиб, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!