$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Хитойда “Дельфин” тайфуни сабаб 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

15:46 / 10.08.2026

“Дельфин” тайфуни Хитойнинг шарқий қирғоқларига етиб келиб, кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчки хавфини юзага келтирди. Шу сабабли 1 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

“Reuters” хабарига кўра, “Дельфин” бу йил Хитой ҳудудига етиб келган энг кучли тропик циклон бўлиб, 9 август куни соат 17:30 атрофида Чжетсзян провинциясининг Юйхуан шаҳри яқинидан қуруқликка чиққан.

Тайфун қирғоққа етиб келган вақтда шамол тезлиги 151 км/соатгача етган. Синоптиклар Чжетсзян, Шанхай ва бошқа бир қатор ҳудудларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилган.

Чжетсзяннинг марказий ва шарқий ҳудудларида 250–500 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу эса сув тошқини ва кўчки хавфини оширмоқда.

Тайфун сабаб транспорт қатновлари ҳам жиддий чекланган. Шанхайда 30 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган, қарийб 1 500 та авиақатнов бекор қилинган.

Қўшни Чжетсзян провинциясининг Венчжоу шаҳрида эса 900 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган ва 1 000 дан зиёд фавқулодда бошпана ташкил этилган.

Футсзян провинциясида ҳам қарийб 99 минг киши эвакуация қилинган. Денгиздаги паром қатновлари тўхтатилган, қурилиш лойиҳалари вақтинча бекор қилинган ва юзлаб кемалар хавфсиз ҳудудларга олиб чиқилган.

Метеорологларнинг прогнозига кўра, тайфун Хитойнинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудлари томон ҳаракатланиб, аста-секин кучсизланади. Бироқ кучли ёғингарчилик давом этиши сабабли сув тошқини ва кўчки хавфи сақланиб қолади.

Аввалроқ “Дельфин” тайфуни Япониянинг Окинава префектурасига ҳам етиб келиб, 6 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлгани ва 50 мингдан ортиқ хонадон ҳамда бинолар электр таъминотидан узилгани хабар қилинганди.



														
														Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026

														
														Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

														
														16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026

														
														“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026

														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Шайха Ал-Маясса иштирокида Қаторда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди.

Куни кеча Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилиши…
11:38 / 03.09.2026
Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар ўсиши инфляция даражасидан юқори кўрсаткични қайд этди. Бироқ экспертлар бу рақамлар ортида статистик…
15:18 / 06.09.2026
4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент вилояти, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилади.
17:26 / 03.09.2026
Тарихий обидага янги ҳаёт: санъат ва маданият учун яратилган янги маскан

Тарихий обидага янги ҳаёт: санъат ва маданият учун яратилган янги маскан

Тошкент марказида 1912-йилда барпо этилган собиқ дизел электр стансияси биноси пойтахт саноат меъморчилигининг ноёб намунала…
09:19 / 04.09.2026
Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026
Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026
Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026
16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!