$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунни маъқуллади

10:33 / 08.08.2026

7 август куни Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун маъқулланди. Мазкур ҳужжат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаб беради.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. Унда Президент Администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланмоқда.

Ҳужжатда Администрациянинг мақоми, фаолият принциплари, таркибий тузилиши ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги аниқ белгилаб берилган. Бундан ташқари, Администрация мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимларининг фаолият кафолатлари ҳам назарда тутилган.

Қонунни ишлаб чиқишда АҚШ, Финляндия, Чехия, Словакия, Руминия, Латвия, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг тегишли тажрибаси ўрганилган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Президент фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинган эди.


Бу ҳам қизиқ

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар ўсиши инфляция даражасидан юқори кўрсаткични қайд этди. Бироқ экспертлар бу рақамлар ортида статистик…
15:18 / 06.09.2026
Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026
16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026
Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийларининг Ливан шимолига уюштирган ҳаво ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хоч жамияти маълум…
15:10 / 06.09.2026
Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026
Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси …
10:12 / 03.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026
Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик …
10:32 / 04.09.2026
Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида юз берган аварияга ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда…
14:01 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!