$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

14:38 / 09.08.2026

Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

Эроннинг «Меҳр» давлат агентлиги март ойида олий раҳбар лавозимига тайинланганидан бери илк бор Можтабо Хоманаий акс этган видеони эълон қилди.

Видеода Хоманаий бир неча киши қуршовида ўтиргани кўрилади. Видео қачон тасвирга олингани аниқ эмас.

Можтабо Хоманаий март ойи бошида, ҳарбий операциянинг дастлабки кунларида АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида отаси Али Хоманаий ҳалок бўлганидан сўнг Эроннинг олий раҳбарига айланган. Али Хоманаий мамлакатни 36 йил бошқарган. Ҳужум вақтида Можтабо Хоманаийнинг ўзи ҳам жароҳат олган ва шундан кейин жамоат олдида кўриниш бермаган.

«Тҳе Times» газетаси июль ойи охирида Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати ва АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эроннинг олий раҳбарини биргаликда қидираётгани ҳақида хабар берган. Улар Хоманаийнинг тирик ёки тирик эмаслигини ва қаерда бўлиши мумкинлигини аниқлашга уринган. Газетанинг таъкидлашича, разведка ҳамжамиятининг айрим вакиллари уни вафот этган бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эса АҚШ билан уруш бўйича қарорларни қонунийлаштириш учун унинг тириклигини намойиш қилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахминлар билдирилган.

Шу билан бирга, Можтабо Хоманаий омма олдида кўринмаганига қарамай, ижтимоий тармоқларда унинг номидан хабарлар тарқатилган. Жумладан, 26 июль куни Эрон олий раҳбарининг Х ижтимоий тармоғида Ливаннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи ва Исроил агрессиясига қарши баёнот пайдо бўлган.

Май ойида «Ал Araby» телеканали Эрон ҳукумати йиғилишлари координатори Мазоҳир Ҳусайнийга таяниб, ҳаво ҳужуми оқибатида Можтабо Хоманаий олган жароҳатлар деярли битгани ҳақида хабар берган. Эронлик амалдорнинг айтишича, портлаш тўлқини таъсирида Можтабо Хоманаий йиқилиб, тиззаси ва белидан жароҳат олган, шунингдек, қулоғи ортида кичик кесик пайдо бўлган.

Амалдор олий раҳбарнинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, «душман томонлар олий раҳбарга зарба бериш учун унинг тасвирлари ёки у ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилмоқда».

«Тҳе New York Times» газетаси апрель ойи охирида эронлик амалдорга таяниб, резиденцияга қилинган зарбадан кейин Можтабо Хоманаийнинг бир оёғида уч марта операция ўтказилгани ва унга протез қўйилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган.

Амалдорнинг қўшимча қилишича, олган жароҳатларига қарамай, кичик Хоманаийнинг ақлий ҳолати яхши ва у фаоллигини сақлаб қолган.


Эрон – Исроил


														
														Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

Эронда беш ой ичида илк бор Можтабо Хоманаий тасвирланган кадрлар намойиш этилди

Эроннинг «Меҳр» давлат агентлиги март ойида олий раҳбар лавозимига тайинланганидан бери илк бор Можтабо Хоманаий акс этган в…
14:38 / 09.08.2026

														
														Эрон икки ярим ойлик танаффусдан сўнг Исроилга ҳужум қилди

Эрон икки ярим ойлик танаффусдан сўнг Исроилга ҳужум қилди

Исроилга камида саккизта баллистик ракета учирилди.
09:21 / 08.06.2026

														
														АҚШ ва Эрон сулҳ тузишга яқин

АҚШ ва Эрон сулҳ тузишга яқин

Туркия Эрон ва АҚШ ўртасида сиёсий муросага келиш эҳтимоли борлигини эълон қилди.
15:43 / 25.05.2026

														
														Мўжтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил товон тўлаши кераклигини айтди

Мўжтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил товон тўлаши кераклигини айтди

Эрон олий раҳбари Мўжтабо Хоманаий мамлакатга етказилган зарар учун АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди.
09:37 / 10.04.2026

														
														Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган

АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик ортидан кенг кўламли талафотлар қайд этилди.
14:53 / 09.04.2026

														
														Трамп Эрон билан келишув барбод бўлса, янада кенг кўламли жанглар билан таҳдид қилди

Трамп Эрон билан келишув барбод бўлса, янада кенг кўламли жанглар билан таҳдид қилди

“Агар бирон сабабга кўра бу амалга ошмаса, бу жуда кам эҳтимолга эга бўлса-да, зарбалар шиддати мисли кўрилмаган даражага ет…
10:28 / 09.04.2026

														
														АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга келишиб олди

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга келишиб олди

Бунинг эвазига Эрон Ҳормўз бўғозини очади.
09:43 / 08.04.2026

														
														Эрон АҚШнинг сулҳ таклифини рад этди

Эрон АҚШнинг сулҳ таклифини рад этди

Эрон АҚШнинг 48 соатлик сулҳ таклифини рад этди. Бу ҳақда, Fas ахборот агентлиги хабар берди.
14:45 / 04.04.2026

														
														Эрондаги кўприкка уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

Эрондаги кўприкка уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

Теҳрон ва Караж ўртасидаги Эроннинг V1 кўпригига АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.
09:50 / 04.04.2026

														
														Исроил Теҳрондаги ҳарбий объектларга зарба берилганини эълон қилди

Исроил Теҳрондаги ҳарбий объектларга зарба берилганини эълон қилди

Шунингдек, Трамп Харг оролини босиб олиб, Эрон нефтини қўлга киритиши мумкинлигини айтмоқда.
09:26 / 30.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!