$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонлик боксчи АҚШдан депортатсия қилинди

14:55 / 08.08.2026

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда иммигратсия қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ҳибсга олиниб, кейинчалик мамлакатдан депортатсия қилинган. Бу ҳақда “Фигҳтинг Стйлес” нашри хабар берди.

Абдуқаҳҳоров 2026 йил 21 март куни Жанубий Калифорнияда ўтказилган ПроБох бокс оқшомида Жошуа Кевин Антонга қарши рингга чиққан. Ўзбекистонлик боксчи жангнинг биринчи раундида техник нокаут билан мағлуб бўлган. Раунд якунлангач, у ўзини ёмон ҳис қилгани ва бошида кучли оғриқ сезганини билдирган. Шундан сўнг жангни давом эттирмасликка қарор қилинган.

Жангдан кейин боксчи Лос-Анжелесдан доимий яшаб, ишлаб келган Пенсилванияга йўл олган. Унинг сўзларига кўра, автомобилда бирга кетаётган таниши билан тегишли ҳужжатлар ва амалдаги визалар бўлмаган.

Орадан 5–6 кун ўтиб, уларни политсия тўхтатган ва Абдуқаҳҳоров ҳибсга олинган. Кейинчалик боксчи АҚШ Иммигратсия ва божхона назорати хизмати (ИCЕ) ихтиёрига топширилиб, Ваёминг штатидаги Сwеэтwатер Cоунтй Жаил ҳибсхонасига юборилган.

Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, у ушбу ҳибсхонада 45 кун сақланган. Унинг учун 25 минг доллар миқдорида гаров пули тўланган бўлса-да, боксчи тахминан бир ой давомида адвокат хизматидан фойдалана олган, кейинчалик эса адвокати билан алоқаси узилган. Ҳибсда бўлган вақтида интернетдан фойдаланиш имконига ҳам эга бўлмаган.

Боксчи ҳибсда унга нисбатан зўравонлик ёки бошқа турдаги тазйиқ ўтказилганини маълум қилмаган. Бироқ у профессионал боксда бир қатор нуфузли камарларни қўлга киритган спортчи сифатида бундай вазиятга тушиб қолишини кутмаганини билдирган.

Шунингдек, Абдуқаҳҳоров ва унинг менежери Кике Маганя ўртасида молиявий можаро юзага келгани маълум бўлди. Боксчи менежерини 21 мартдаги жанг учун белгиланган гонорарни бермаганликда айблаган. Маганя эса бу даъволарни рад этиб, Зелле орқали амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи скриншотларни тақдим этганини айтган.

Менежернинг таъкидлашича, гонорардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолинганидан сўнг, маблағ боксчининг ҳисоб рақамига ўтказилган. Абдуқаҳҳоров эса ушбу пулни олмаганини билдирмоқда.

Маганянинг сўзларига кўра, боксчининг АҚШда ишлаш визаси бўлган, бироқ унинг амал қилиш муддати тугаган. Менежер Абдуқаҳҳоровга Ўзбекистонга қайтиб, ҳужжатларини тартибга келтиришни тавсия қилган. Бироқ боксчи АҚШда қолиб, ДоорДаш ҳайдовчиси сифатида ишлашда давом этган. Кейинчалик у ҳибсга олиниб, мамлакатдан депортатсия қилинган.

Айни пайтда Абдуқаҳҳоров ва менежери ўртасидаги молиявий низо ҳал этилмаган. Нашр маълумотларига кўра, ушбу масала юзасидан ҳозирча суд жараёни ҳам бошланмаган.

Ҳозирда Абдуқаҳҳоров Ўзбекистонда, оиласи билан Андижонда яшамоқда. У машғулотларни давом эттириб, навбатдаги жанги учун рақиб изламоқда.

Мажбурий депортатсия сабаб боксчи ҳозирча АҚШга қайта олмайди. Унинг мамлакатга қонуний равишда қайтиши учун камида бир йил кутишига тўғри келиши мумкин. Бироқ тақиқ муддати бундан узоқроқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.


Бошқалар


														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

														
														Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026

														
														Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026

														
														Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026

														
														Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026

														
														Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия унинг президентлик самолёти Молдова ҳаво ҳудудида бўлган вақтда икки марта дрон…
10:47 / 16.09.2026

														
														Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги …
10:36 / 16.09.2026

														
														Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

15 сентябрь куни НАТО қирувчи самолётлари Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди. Бу ҳақда Литва Президенти Гитанас …
11:06 / 15.09.2026

														
														20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

Колумбияда 20 ёшли талаба қиз ярим марафонда иштирок этганидан сўнг вафот этди. Хулиана Авила Сауда мусобақа вақтида ҳушини …
17:10 / 14.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026
Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!