$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Туркия ширкатига Ўзбекистонга шафтоли кўчатларини олиб кириш тақиқланди

16:15 / 20.06.2022

2022 йил 15 июндан бошлаб Туркия давлатининг “ПАРЛАР ФИДАН Парлар фидан тарим урунлери гида текстил санайи ве тиcарей лимитед сиркети” (Питомник) кўчатхоналаридан Ўзбекистонга экиш материалларини олиб киришга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.

Агентликка кўра, Марказий фитосанитария лабораторияси хулосасига кўра, мазкур ширкатга тегишли кўчатххоналардан олиб кирилган шафтоли (Дихиред нави) кўчатларида “Олхўрининг чўтир касаллиги” (Плум пох вирус) аниқланган. Мазкур касалликни Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида кўчатларга нисбатан вақтинчалик импорт чеклови ўрнатилган.

Қайд этилишича, “Олхўрининг чўтир касаллиги” (Плум пох вирус) Ўзбекистон учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатига киритилган.

Агентлик, шунингдек, кўчатлар ҳамда уруғликлар импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларни огоҳликка чақириб, бу тардаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб келиш жараёнида Агентликни олдиндан хабардор қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

“Импорт жараёнида белгиланган талабларга риоя этилмаса, маҳсулотлар чегара назорат пунктларидан ортга қайтарилиши ёки белгиланган тартибда йўқ қилиниши мумкин”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Олхўрининг чўтир касаллиги” (Плум пох вирус) асосан Эвропа мамлакатлари, хусусан, Австрия, Англия, Болгария, Венгрия, Германия, Голландия, Греция, Молдова, Полша,  Россия, Руминия, Сербия, Туркия, Украина, Чехия, Эстония, Шветсария, Швеция каби мамлакатларда тарқалган. Ушбу касаллик олхўри, тоғолча, ўрик, шафтоли каби меваларни зарарлайди. Касаллик туфайли чидамсиз дарахтларнинг 25-50 фоиз, баъзан 100 фоиз ҳосили йўқотилади. Зарарланган дарахтлар мевасининг кўпчилиги тўкилади, қолганлари майда ва таъмсиз бўлиб қолади. Касаллик белгилари дарахтлар вирус билан зарарлангандан сўнг 9-11 ой ўтганда намоён бўлади.

Шунингдек, касаллик билан зарарланган мевалар вақтидан олдин рангга киради, таркибида қанд моддаси камаяди ва соғломларидан 20-30 кун олдин тўкилади. Уларнинг бир қисми мумиёлашади. Кучли зарарланган чидамсиз навларнинг ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026

09:18 / 30.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!