Туркманистон Украина оммавий ахборот воситаларининг “интернетга кириш имконияти чекланган ёпиқ мамлакат” деган даъволарини қоралади.
Туркман ташқи ишлар вазирлиги расмий протест билдирди ҳамда мазкур мазмундаги хабарлар ва украиналик журналистларининг баёнотларини нохолис ва ҳақиқатга мос келмайдиган деб атади.
“Бу Украина телеканаллари тарқатган биринчи дезинформация эмас. Шундай хабарларни айтаётганлар ҳеч қачон Туркманистонда бўлмаган. Улар на ҳокимият вакиллари, на туркман журналистлари билан мулоқот қилмаган. Буларнинг барчаси Туркманистоннинг Украина халқига кўрсатган кўп йиллик иқтисодий ва гуманитар ёрдами фонида рўй бериши жуда хунук ҳолатдир” - дея таъкидланади баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!