Усмон Дембеле кимдан илҳом олган?
“ПСЖ” ҳужумчиси ва “Олтин тўп – 2025” соҳиби Усмон Дембеле унга намуна бўлган футболчилар ҳақида гапирди. “Барселона”сафида Лионел Месси билан бирга ўйнаш мен учун катта мактаб бўлди. У “сохта тўққизлик” сифатида майдонда ҳаракат қиларди, дриблинги ва рақибларни алдаш маҳорати ҳайратланарли эди. Серхио Бускетснинг аниқ паслари туфайли Мессининг ўйини янада осонлашарди”— деди Дембеле.
Франциялик футболчи, шунингдек, бугунги футболнинг икки юлдузи — Харри Кейн ва Килиан Мбаппени диққат билан кузатишини таъкидлади. “Уларнинг гол уриш қобилияти ва самарадорлигидан ўрганадиган жуда кўп жиҳатлар бор” — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!