$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Хитой автомобиль экспорти бўйича лидерлардан бирига айланди

18:06 / 03.02.2023

Хитой Халқ Республикаси автомобиль экспорт қилиш бўйича янги рекорд ўрнатди ва биринчи марта хорижга сотилган автоуловлар сони 3 миллион донадан ошди. Энг катта ўсиш электромобиллар сегментида қайд этилган. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.

Хитой автомобиль бозори учун 2022 йил муҳим воқеаларга бой бўлди – мамлакат дунёдаги автомобилларнинг асосий экспортчиларидан бирига айланди. Мамлакат автомобиль компаниялари томонидан хорижий харидорларга 3,111 миллион дона улов етказиб берилган, бу бир йил аввалгидан 54,4 фоизга кўпдир.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, 2022 йилда бошқа мамлакатларга 2,53 миллион дона енгил автомобиль (+56,7 фоиз) ва 582 минг дона тижорат машиналари (+44,9 фоиз) етказиб берилган. Энг катта ўсиш электромобиллар сегментида қайд этилган бўлиб, уларнинг 679 мингтаси экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 120 фоизга кўпдир.

Хитой автомобиль экспорти бўйича дунёда фақат Германия, АҚШ ва Японияни ортда қолмоқда, бу борада ХХР тўртинчи ўринга кўтарилди. Хитойда ишлаб чиқарилган бензинли автомобилларининг аксарияти Жануби-Шарқий Осиё, Мексика ва Бирлашган Араб Амирликларида сотилади, электромобилларга эса Белгия, Буюк Британия ва Филиппинда талаб юқори.

Хитойнинг энг йирик автомобил экспортчиси MG ва Maxus брендларини ўз ичига олган SAIC консерни ҳисобланади. Иккинчи ўринни “Chery”, учинчи ўринни эса маҳаллий “Tesla” заводи эгаллади.

Хитойдан дунёдаги энг машҳур автомобиллар:
“SAIC” – 906 минг дона;
“Chery” – 452 минг;
“Tesla” – 271 минг;
“Changan” – 249 минг;
“Dongfen” – 242 минг;
“Geely” – 198 минг;
“Great Wall Motor” – 173 минг;
“JAC” – 115 минг;
“BAIC” – 110 минг;
“CNHTS” – 83 минг.

Мамлакатнинг “Citic Securities” инвестиция банки экспертлари 2030 йилга бориб Хитойнинг йиллик автомобиль экспорти 5,5 миллион донага етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Таъкидланишича, шундан 2,5 миллиони электромобиллар бўлади.

Аввалроқ, Хитойнинг BYD (Build Your Dreams) ва “Ўзавтосаноат” АЖ (UzAuto) янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Қўшма Корхона ташкил қилиш келишувини имзолагани хабар қилинган эди.

Қайд этилишича, энг оммабоп янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллар, жумладан, DM-i туридаги супер гибрид моделлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи мазкур қўшма корхона Ўзбекистонда жойлашиши режалаштирилган.

Янги ташкил этилган қўшма корхона орқали UzAuto ва BYD компаниялари Ўрта Осиёда ва ундан ташқари худудларда янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллардан, уларнинг экологик устунликларидан фойдаланишни кенгайтириш ва бозорини янада ривожлантиришни мақсад қилган.


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!