$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Хоинликда айбланиб, бадарға қилинган миллат. Сталин Қрим татарларни нима учун қувғин қилган?

13:35 / 19.05.2022

Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилиши билан ўз маконларини биладилар. Ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, Афсуски баъзи халқлар ўтган асрнинг геосиёсий сабаблари боис ўзи туғилган ерларидан бадарға қилинди. 

Мана шундай геосиёсий мақсад йўлида бундан роппа-роса 78 йил аввал Сталиннинг топшириғи билан 250 мингга яқин Қримнинг татар ва турк халқлари ўз она ерларидан бадарға қилиниб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга мажбуран кўчириб юборилган эди. Бугунги мақоламизда ана шу воқеа ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ватандан қувғин қилиниш

1944 йил 8 апрель санасида Совет армияси Қримни фашистлардан озод қилиш мақсадида ҳужум операциясини бошлади. Ушбу ҳужум 12 май кунигача давом этди. 11 май куни Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин мудофаа қўмитасининг ГОКО-5859-сонли фармонини имзолади. Фармонда зудлик билан Қрим татарларини Қрим ҳудудидан кўчириб юборилиши айтилган эди. Бунга сабаб эса Қримнинг татар аҳолисининг муҳим қисми фашист босқинчилари билан фаол ҳамкорлик қилгани ва Совет ҳокимиятига қарши курашгани эди. Бироқ улар ўз озодлиги учун курашганди. Ушбу вазифа Сталиннинг "жаллоди" бўлган Давлат хавфсизлиги бош комиссари Лаврентия Бериига топширилди.

Операция 18 май куни эрта тонгдан бошланиб, 20 май кунигача давом этди. Маълумотларга кўра, депортацияни амалга ошириш учун 32 мингта НКВД ходими жалб этилган. Одамларга нарсаларини йиғиш учун атиги ярим соат вақт берилган. Уларга шахсий буюмлар, кийим-кечак, рўзғор буюмлари ва озиқ-овқатдан иборат 500 килограммча юк олишга рухсат берилган бўлсада, аммо амалда жуда кам нарсалар олинган. Ушбу воқеага гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, қаршилик кўрсатган ёки юра олмай қолганларни баъзи жойларда отиб ташлашган.

Депортация қилинганларни ташиб кетиш учун 70 та эшелон ажратилди. 19 май куни Қримда деярли бирорта Қрим-татар қолмади. НКВД маълумотларига кўра, жами 193 865 Қрим-татарлар депортация қилинган. Улардан 151 136 нафари Ўзбекистонга, 8 597 нафари Мари АССРга, 4 286 нафари Қозоғистонга депортация қилинган бўлса, қолган қисми Молотов (10 555), Кемерово (6 743), Горкий (5 095), Свердлов (3 594), Иванов (2 800), Ярославл (1 059) областларига мажбурий ишларда ишлатиш учун олиб кетилган.

Депортация жараёни турли манбаларда турлича ёритилган. Масалан рус манбаларига кўра, СССР Савдо халқ комиссарлиги бир кишига кунлик нормадан келиб чиққан ҳолда (702 кунлик) маҳсулот ажратган. Кунлик норма қуйидагича; нон - 500 грамм, гўшт ва балиқ - 70 грамм, дон 60 грамм, сариёғ 10 грамм. СССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги ҳар бир эшелонга махсус кўчирилаётганлардан бўлган битта шифокор ва иккита ҳамшира дори-дармон билан таъминлаган. Бироқ гувоҳларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдамдаги камчилик боис йўлда кўплаб инсонлар ҳалок бўлган. Ҳар бир станцияда вагон эшиклари очилиб, йўлда ҳалок бўлган инсонларнинг жасадлари бекатларда олиб қолинган. Ҳатто, дафн учун рухсат берилмаган. Тез орада инсонлар тиф иситмаси, безгак, қўтир касаллиги билан касаллана бошлаган. Бундан ташқари уларга иссиқ кийимлар берилмаган.

СССР Давлат хавфсизлигининг берган маълумотига кўра, йўлда 191 киши ҳалок бўлган. Бироқ бошқа маълумотларга кўра, йўл вақтида камида 8000 Қрим татарлари поездларда очлик ва касалликдан ҳалок бўлган. Рус манбалари ўлим ҳолатларини табиий ўлим билан таққослаб, бунга кўчирилаётганлар орасида ёши катта бўлган одамлар кўп бўлганини сабаб қилиб кўрсатилган.

Ушбу воқеага гувоҳ бўлган Рефат Куртиев йўлда ўтган кунларни шундай эслайди:

“Ҳар куни тонгда салом ўрнига ҳақорат ва битта савол: ўликлар борми? Одамлар ўликларга ёпишиб олади, йиғлайди, бермайди. Аскарлар катталарнинг жасадларини эшикдан, болаларники эса деразадан улоқтирилар эди…

Тиббий ёрдам йўқ эди. Ўликларни бекатларда қолдиришарди, дафн этишга қўйишмасди.

Тиббий ёрдам ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Одамлар сувни ҳовузлардан ичишар ва захира учун олишарди. Сувни қайнатишга имконият йўқ эди. Одамлар дизентерия, ич қотиши, безгак, қорақўтир, битлар билан касалланишни бошлади. Ҳаво иссиқ эди, доимий чанқоқ қийнарди. Марҳумларни йўлда қолдиришди, уларни ҳеч ким кўммади”.

Депортация сабаблари

СССР расмийлари Қрим татарларининг оммавий депортация қилиниш сабаби сифатида уларнинг немислар билан ҳамкорлик қилгани ва улар сафида жанг қилганини келтиради. Тарих фанлари номзоди Сергей Громенконинг айтишича, немислар билан ҳамкорликда Қрим-татарлардан 3500 га яқин киши жалб қилинган. 

СССР Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Анастас Иванович Микоян ўз хотираларида Сталиннинг халқларни бутунлай депортация қилиш тўғрисидаги қарорини таърифлаган:

"Немислар бу халқлар яшаган ҳудудлардан қувиб чиқарилгандан кейин ҳам Сталин бутун халқларни қувиб чиқаришга эришганлиги менда тушкун таассурот қолдирди.

Мен бунга эътироз билдирдим. Аммо Сталин буни бу халқларнинг совет ҳукуматига содиқ эмаслиги ва немис фашистларига ҳамдардлиги билан изоҳлади. Қандай қилиб бутун халқларни деярли хиёнатда айблаш мумкинлигини тушунмадим. Чунки партия ташкилотлари, коммунистлар, деҳқонлар оммаси, совет зиёлилари ҳам бор! Ниҳоят, кўпчилик армияга сафарбар қилинди, улар фронтда жанг қилдилар, бу халқларнинг кўплаб вакиллари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини олдилар!

Аммо Сталин ўжар эди. Ва у бу халқлар яшайдиган ҳар бир жойни кўчиришни талаб қилди ... 

Бутун халқни хиёнатда айблаб бўлмайди, гарчи руслар ёки украинлар, арманлар ва бошқалар орасида кейинчалик немислар хизматига ўтган баъзи реакцион элементлар бўлган. Аммо булар кам эди, уларни аниқлаш, кузатиш, ишларини текшириш мумкин эди".

Айрим маълумотларга кўра, Сталин Қрим татарларни Қора денгизга чўктириб юбормоқчи бўлган.

Қрим татар халқи учун энг оғир синов 1946–1947 – йилларда СССРда кенг кўламли очарчилик пайтида юз берди. Тарихий маълумотларга кўра, 1,5 миллионга яқин одам ҳалок бўлган бўлса, шундан 16 мингга яқини Қрим татарлари бўлган.  

Реабилитация

СССР Вазирлар Кенгашининг 1947 йил 21 ноябрдаги қарори ва Олий Кенгаш Президиумининг 1948 йил 26 ноябрдаги қарори билан махсус кўчирилган устидан қаттиқ назорат ўрнатилган. Агар кўчириб келтирилган одам сургун жойини рухсатсиз тарк этса, унга 1 йил қамоқ жазоси берилган.

Сталин вафотидан кейин асоссиз кўчирилган халқларни ўз ватанига қайтариш ва давлатчилигини тиклаш бўйича комиссия ташкил этилди. 1967 йилда СССР Олий Кенгаши Президиумининг «Қримда илгари яшаган татар миллатига мансуб фуқаролар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унинг 1-бандига кўра, Қрим татарларига нисбатан барча айбловлар бекор қилди. Ҳужжатнинг 2-бандига кўра, кўчириб келтирилганларга фуқаролик паспорти берилиб, уларга текинга ер ва уйлар берилган.

1989 йил 15 ноябрида СССР Олий Кенгаши томонидан Қрим татарлари ва бошқа халқларнинг депортация қилиниши ноқонуний деб топилди ва жиноят дея баҳоланди.

Бир вақтлар ўз она юртидан бадарға қилинган Қрим татарларининг Ватанга оммавий қайтиши СССР Министрлар Советининг 1990 йил 11 июлдаги 666-сонли қарори билан бошланди. Маълумотларга кўра, қайтиш бошланган дастлабки тўрт йилда жами 250 минг киши ўз юртига қайтиб келган.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!