Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “International Affairs” журналига берган интервьюсида ядро қуролининг мамлакат хавфсизлигидаги роли ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ядровий қуролга эга бўлиш, ҳозирда мамлакат хавфсизлигига қаратилган баъзи муҳим ташқи таҳдидларга берилиши мумкин бўлган ягона жавобдир.
"Украина атрофидаги вазиятнинг ривожланиши бизнинг бу борадаги ташвишларимиз тўғрилигини тасдиқлади", – деди вазир.
Лавровнинг сўзларига кўра, НАТО хавфсизликнинг ажралмаслиги тамойилини қўпол равишда бузган ҳолда, ўзини ядровий иттифоқ деб эълон қилди ва Россиянинг “стратегик мағлубияти”дан манфаатдор. ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, Москванинг “коллектив Ғарб” томонидан мажбуран жавоби гибрид воситалар арсеналидан фойдаланган ҳолда Россия билан кескин қарама-қаршиликка ўтиш учун баҳона сифатида ишлатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!